Ассалому алайкум, азиз ватандошлар! Муҳтарам меҳмонлар! Шу кунларда табиат уйғониб, баҳор келиши билан она юртимиз – Ўзбекистонимиз заминига Наврўзи олам кириб келмоқда.

Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!

Муҳтарам меҳмонлар!

Шу кунларда табиат уйғониб, баҳор келиши билан она юртимиз – Ўзбекистонимиз заминига Наврўзи олам кириб келмоқда.

Ҳаммамиз орзиқиб кутадиган, янгиланиш ва яшариш, шоду хуррамлик рамзи бўлган ана шундай энг кўҳна, олижаноб байрам билан сиз, азизларимни, бутун халқимизни чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромимни билдиришдан бахтиёрман.

Қадрли юртдошларим!

Барчамизга маълум, дунёда бир-биридан буюк, бир-биридан ажойиб байрамлар кўп. Лекин улар орасида Наврўз айёми ўзининг қадимийлиги, табиатимизга уйғунлиги ва гўзаллиги билан, маъно-мазмунининг теранлиги билан бошқалардан ажралиб туради.

Ва айни шунинг учун ҳам уйғониш ва яшариш тимсоли бўлмиш бу буюк айёмни ҳар бир хонадон, ҳар бир оилада бағрини кенг очиб, “Хуш келибсан ўлкамизга Наврўз, қадаминг қутлуғ бўлсин!” деб, энг катта орзу-ниятлар билан кутиб оладилар.

Ҳақиқатан ҳам, минг йиллар аввал – “Авесто” даврида пайдо бўлган Наврўзи олам бизнинг халқимиз учун энг кўҳна, асл миллий, шарқона янги йил дебочаси сифатида доимо соғиниб, ардоқлаб қарши оладиган, ҳар қайси уйга шодлик ва хурсандчилик олиб келиши, ўша замонлардан буён халқимизга мансуб бўлган анъана ва қадриятларни безавол сақлаб келиши билан барчамизга қадрли ва азиздир. 

Кўклам айёми келиши билан аждодларимиз, ота-боболаримиз ризқу рўзини тилаб, қўш ҳайдаб, далага дон сочиб, ям-яшил адирларда от чоптириб, Наврўз сайилларини ўтказгани худди кечагидек бўлиб туюлади ва барчамизни беихтиёр ана шу байрамона кайфиятга берилиб кетишга ундайди.

Айни шу кунларда маҳалла-кўй дошқозонлар атрофида жамулжам бўлиб, аёлларимиз, момоларимиз тунни тун демасдан, ҳеч чарчамасдан, эзгу ният, завқ ва хурсандчилик билан инсонга куч-қувват берадиган сумалак ва ҳалим, кўксомса ва гўжа каби тансиқ неъматларни тайёрлаб, уларни ўз оиласи ва дўсту биродарлари билан баҳам кўриши каби ота-боболаримиз, аждодларимиздан қолган бетакрор анъана ва одатларимиз юртимизга, уйларимизга кириб қолгандек, ўзимизни эса атроф-табиатимизнинг ажралмас бир қисмидек ҳис қиламиз.

Ана шу дилбар фаслда инсонларнинг бир-бирига меҳрибонлик кўрсатиши, беморларга, муҳтож бўлганларга беминнат ёрдам бериш, табаррук кексаларимизнинг дуосини олиш каби ноёб фазилатлар албатта одамнинг кўнглини юмшатади, доим яхшиликка интилишга, ўзаро меҳр-оқибатли бўлишга чорлайди.

Наврўзи оламнинг яна бир бетакрор хислати борки, у ҳар қайси уй, ҳар қайси юртда, бутун ер юзида тинчлик ва осойишталик бўлишига даъват этади.

Бу айёмда турли гина ва аразлар унутилади, уруш ва жанжаллар тўхтайди, муросаи мадора, аҳиллик, одамийлик қарор топади.

Азиз юртдошлар, қадрдонларим!

Шулар ҳақида гапирганда, Наврўзнинг бундай ўлмас ғоялари, руҳи ва фалсафаси ҳозирги кунда тобора кучайиб бораётган қарама-қаршиликларни, турли можаро ва урушларни фақатгина сиёсий ва тинчлик йўли билан ечиш кераклигига даъват этишини, уни айнан бугунги ҳаётимизнинг энг ўткир, энг долзарб муаммолари билан узвий боғланганини яна бир бор тасдиқлаб беради.

Бизга, ўзбек халқига нима керак – тинчлик ва омонлик керак, деган даъват эл-юртимиз орасида тобора кенг тарқалиб бормоқда. Бунинг асосий маъноси – бугунги нотинч, кескинлашиб бораётган замон барчамиздан ҳушёр ва огоҳ бўлишни талаб этаётганини, тинч ва осуда ҳаёт учун, мана шу мусаффо осмон учун курашиш, бутун дунё билан ҳамжиҳат ва ҳамкор бўлиб яшашни билдиради.

Фурсатдан фойдаланиб, бугунги Наврўз шодиёнамизда иштирок этаётган барча чет эллик меҳмонларимизга, хорижий элчихоналар ва халқаро ташкилотларнинг вакилларига сизларнинг номингиздан, бутун халқимиз номидан чуқур ҳурмат ва миннатдорлик билдириб, уларнинг мамлакатлари ва халқларига тинчлик-омонлик, фаровонлик ва равнақ тилашга ижозат бергайсиз.

Бугун катта умид ва ишонч билан ҳаётга кириб келаётган, ўз фикрига, замонавий билимга эга, Ватанимизнинг эртанги куни учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган сиз, навқирон ўғил-қизларимизга, сизларнинг тимсолингизда бутун Ўзбекистон ёшларига қарата айтмоқчиман: биз ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмаганмиз ва ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмаймиз! 
 
Кўзлаган мақсад-муддаоларимизга албатта етамиз!

Азиз ва муҳтарам ватандошларим!

Барча-барчангизни бағримга босиб, яна ва яна бир бор бугунги гўзал айём билан қутлаб, қалбимдан, юрагимдан чиқадиган самимий тилакларимни изҳор этмоқчиман.

Наврўз ҳар бир оила, ҳар бир хонадонга, бутун юртимизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, файзу барака олиб келсин!

Эзгу орзу-ниятларимиз ушалсин, Ўзбекистонимиз янада обод ва фаровон бўлсин!

Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент Ислом Каримовнинг Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимдаги сўзи