Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.05.2018 18:07 Чоп этиш версияси

Президентимиз “Барака мева саноат сервис” масъулияти чекланган жамиятида истиқболли лойиҳалар билан танишди

Президентимиз “Барака мева саноат сервис” масъулияти чекланган жамиятида истиқболли лойиҳалар билан танишди
Наманган вилояти Чуст туманида кам ҳосилли ерлардан самарали фойдаланиш, экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида “Барака мева саноат сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан интенсив боғ ташкил этилди.

Президентимиз мазкур масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, мева-сабзавот етиштириш, қайта ишлаш ва экспортга йўналтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2018 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш, умуман мазкур соҳани ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Корхона 2015 йилда фаолиятини ёнғоқ, майиз ва ковулни экспорт қилишдан бошлаган. Унинг умумий майдони 308 гектарни ташкил қилади. Бу ерда ғалла, кунгабоқар, ловия, уруғлик учун картошка, дурагай маккажўхори, иссиқхонада помидор парваришланмоқда. 17 сотихлик тажриба синов участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари синовдан ўтказилаётир. 32 кишининг бандлиги таъминланган. Мавсумий иш пайтида ишчилар сони 800 нафардан ортади.

Лойиҳа доирасида 160 гетар майдонга серҳосил ёнғоқ кўчатлари ўтқазилмоқда. Унинг умумий қиймати 9,6 миллиард сўм бўлиб, йилига ўртача 4 минг 600 тонна ёнғоқ етиштирилади. Натижада 15 нафар аҳоли бандлиги таъминланади. Ёнғоқлар тўлиқ ҳосилга кирса, бир йилда 40,2 миллиард сўмлик маҳсулот олиш мумкин.

Ушбу лойиҳада аввало юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш орқали экспорт ҳажмини ошириш билан бирга янги иш ўринлари яратиш ва аҳолини бу маҳсулотга бўлган талабини тўлақонли қондиришни кўзда тутилган. Етиштирилган маҳсулотларнинг бир қисми ички бозорга чиқарилса, 70 фоизи хорижга экспорт қилинади.

Шу ернинг ўзида 2018-2019 йилларда балиқчилик, паррандачилик, чорвачилик, пиллачилик йўлга қўйиш, томорқачиликни янада ривожлантириш, иссиқхонада лимон етиштириш, тутзорлар ташкил этиш, оғир ҳудудлардаги майдонларни сув таъминотини яхшилаш, пахтадан бўшаган ер майдонларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш, вилоят экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари ёнғоқзорларни кўпайтириш, Балиқчилик бўйича мутахассислар тайёрлаш, картошка уруғчилигини ривожлантириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. 

Умар Асроров, ЎзА
12 978