Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.06.2018 17:00 Чоп этиш версияси

Президент Шавкат Мирзиёев Москвага келди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Москвага ташриф буюрди.

“Внуково-2” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари футбол байрамига хос кўтаринки муҳитда кутиб олинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

Таомилга кўра, Президентимизни футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг рамзи – бўри “Забивака” қарши олди.

Шавкат Мирзиёев “Мундиал”нинг расмий тўпига дастхат қўйди.


6 903