Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев мазкур тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан танишди. Бу ерда даволанаётган беморлар аҳволи, турмуш шароити билан қизиқди, улар билан мулоқот қилди.

Янгийўл туманида 262 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Туман тиббиёт бирлашмасининг илк биноси 1912 йилда қурилган. Сўнгги биноси 1979 йилда фойдаланишга топширилган. Кейинги йилларда биноларда қисман таъмирлаш ишлари олиб борилган. Бугунги кунга келиб шифо масканининг аксарият бинолари маънан эскирган. Тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланиш даражаси ҳам замон талабларига жавоб бермайди. Оддий ҳолатларда ҳам беморлар пойтахтдаги тиббиёт масканларига қатнаб, муолажа олишга мажбур бўлмоқда.

Тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад одамларни рози қилиш, саломатлигини янада мустаҳкамлашдир, деди Президентимиз. Жойлардаги аҳвол билан танишаётганимиз, тиббиёт муассасалардаги шароитларни ўрганаётганимиз келгусида ишларимизни тўғри йўлга солишда яхши самара беради.

Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмаси ҳудуди салкам 10 гектарни ташкил этади. Давлатимиз раҳбари бу ерда яқин келажакда 5 гектарда 20 дан ортиқ йўналишда хусусий, қолган қисмида давлат тиббиёт муассасаларини ташкил этиш, уларни энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимиз Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасида бўлди