Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.09.2017 12:27 Чоп этиш версияси

Парламентлараро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари

Бишкек, 6 сентябрь. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи доирасида 6 сентябрь куни ўзи учун ажратилган қароргоҳда Қирғизистон Республикаси Жогоргу Кенешининг раиси Чинибай Турсунбековни қабул қилди.

Президентимиз Кенеш раисининг Ўзбекистон ва Қирғизистон парламентлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссасини юксак қадрлашини қайд этди.

Дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Олий Мажлиси қошида алоҳида парламент гуруҳи тузилди.

Кеча имзоланган Чегарадош минтақалар ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича 2017-2019 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси, Парламентлараро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ва бошқа ҳужжатлар икки давлат қонунчилик органлари ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланишида алоҳида аҳамиятга эга.

Давлатимиз раҳбари Қирғизистон Республикаси Жогоргу Кенеши раиси Чинибай Турсунбековни Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар билан танишиш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш учун Ўзбекистонга таклиф қилди.

1 874






Все о погоде - Pogoda.uz