Халқимиз ҳар йили Мустақиллик байрамини улкан ютуқлар, муваффақиятлар билан кутиб олади. Энг улуғ, энг азиз айёмга муносиб туҳфа ҳозирлаш, юртимизни янада обод ва фаровон этиш мақсадида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилади. 

Бу йил ҳам улуғ байрамимиз арафасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида янги саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасалари, санъат ва спорт кошоналари, турар жойлар, йўллар, кўприклар қуриб битказилди. Халқимизга хос эзгу анъаналарга мувофиқ бу иншоотлар хосиятли ва хайрли кунларда – Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилмоқда.

Президентимиз Ислом Каримов 29 август куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Тошкент мамлакатимизнинг бош шаҳри, юртимизнинг бутун кўрку тароватини ўзида намоён этган пойтахтимиздир. Президентимиз раҳнамолигида бу ерда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди ва бу борадаги ишлар изчил давом этмоқда. Шаҳар ўзининг тарихий жозибасини сақлаган ҳолда янгиланиб, замонавий қиёфага эга бўлмоқда, узоқни ўйлаб тузилган режа асосида муттасил ривожланиб бормоқда.

Пойтахтимизда миллий меъморлик анъаналари ва замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида барпо этилаётган иншоотлар, йўллар, йўл ўтказгичлар, кўприклар бунинг ёрқин намоёнидир. 
ko`prik.jpg
Президентимиз Шайхонтоҳур туманининг Абдулла Қодирий ва Лабзак кўчалари кесишган чорраҳада бунёд этилган янги замонавий кўприкни бориб кўрди. “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик темир йўл компанияси ҳузуридаги “13-кўприкқурилиш” трести бунёдкорлари томонидан барпо этилган ушбу транспорт боғламаси автомобилларнинг ҳаракатланиши учун кенг қулайлик яратади. Кўприкнинг узунлиги 642, эни 19 метр.

Давлатимиз раҳбари бунёдкорлик ишлари билан танишар экан, улар юксак маҳорат, чуқур билим, юқори технологиялар асосида амалга оширилганини алоҳида қайд этди.

Абдулла Қодирий ва Лабзак кўчалари кесишган жойда транспорт тиғизлиги автомобиллар ва пиёдаларга ноқулайлик туғдирар эди. Янги бунёд этилган кўприк бу муаммоларга барҳам бериш билан бирга, автомобиллар ҳаракатининг узлуксизлигини ва хавфсизлигини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этади.

Шаҳар қиёфасининг ўзгаришида кўприкларнинг ўрни катта. Экология нуқтаи назаридан ҳам бу муҳим аҳамиятга эга. Яъни, автомобиль ёнилғисининг кўп ишлатилиши ҳавони бузади. Бир жойда транспорт тиғизлиги юз берса, бошқа жойга ҳам таъсир кўрсатади. Кўприклар ана шу муаммоларни ҳал қилишда муҳим ўрин тутади.

Бунёдкорлик ишларининг узвий давоми сифатида Абдулла Қодирий кўчасига туташ кўчалар кенгайтирилди, собиқ “Динамо” спорт дўкони ўрнида замонавий савдо мажмуалари қад ростлади. Шаҳар ландшафтининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланган Анҳор каналига туташ кўчалар, майдон ва хиёбонларда яшил ҳудудлар кенгайтирилди.

Президентимиз мазкур ҳудудда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишар экан, ушбу кўприкда йилнинг тўрт фаслида ҳам транспорт воситаларининг бемалол ҳаракатланиши учун муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини янада такомиллаштириш, замонавий ландшафт дизайни асосида ободонлаштирилган ҳудудларни кўпайтириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Юртбошимиз Абдулла Қодирий ва Себзор кўчалари кесишадиган майдонда бўлиб, бу ерда бунёд этиладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди.

Ушбу чорраҳада саккиз қаторли иккита йўл кесишган. Атрофда банк биноси, Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи, савдо мажмуалари, кўп қаватли уйлар жойлашган. Шу боис бу ер ҳамиша гавжум, кўчалар серқатнов бўлади.

Ўтган асрнинг 70-йилларида бу майдонда табиий омиллар ҳисобга олинмай, пала-партиш экиб ташланган дарахтлар бугунги кунда аҳолига ноқулайликлар туғдирмоқда. Йўлнинг ўртасидаги бу майдондан бугун мақсадли фойдаланилмаётгани, ўртадаги майдоннинг кенглиги сабабли бинолар йўлга жуда яқин жойлашганлиги транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатланишига халақит бераётир.

Бу ерда қуриладиган янги йўл ўтказгич тирбандликнинг олдини олиб, аҳоли ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун қулай имкониятлар яратади.

Бутун мамлакатимизда, жумладан, пойтахтимизда транспорт воситалари тобора кўпайиб бормоқда. Бу одамларимизнинг турмуш даражаси юксалаётгани, эл-юртимиз йилдан-йилга фаровонлашаётганининг исботидир. Зеро, кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган мақсад ҳам аҳоли турмуш даражасини ошириш, манфаатларини тўла таъминлашдир.

Юртбошимиз Абдулла Қодирий кўчасини кенгайтириб, саккиз тасмали йўлга айлантириш, мазкур ҳудуддаги кўп қаватли уйларда яшаётган аҳолининг дам олиши учун имконият яратиш, мўътадил иқлимни таъминлаш мақсадида фавворалар бунёд этиш кераклигини таъкидлади.

Кўприклар, йўллар ва бошқа иншоотларни қуришда нафақат бугунги кунни, балки келажак авлодлар манфаатларини ҳам инобатга олган ҳолда иш тутиш зарур, деди Ислом Каримов.

Давлатимиз раҳбари Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида қурилган янги йўлни бориб кўрди. 
Yo`l.jpg
Йўл – иқтисодиётнинг қон томири, муҳим коммуникация воситаси. Йўллар равон бўлган жойда ҳаёт фаровон бўлади, барча соҳалар равнақ топади. Буни мамлакатимизда транспорт тизими изчил яхшиланаётгани, иқтисодиёт ривожи ва халқимиз фаровонлиги ошиб бораётгани мисолида яққол кўриш мумкин.

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизнинг барча йирик шаҳарларида ҳалқа йўллар қурилмоқда. Мавжудлари кенгайтирилиб, транспорт ҳаракати ва аҳоли учун қулайликлар яратилмоқда.

Пойтахтимизда яна бир янги йўлнинг қурилиши бу борадаги ишларнинг изчил давомидир. 5,1 километрлик бу йўл Олмазор туманидаги Беруний кўчасидан бошланиб, Шайхонтоҳур туманидаги Хуршид кўчасига қадар давом этади. Форобий, Сағбон, Қорасарой, Себзор ва Лабзак каби катта кўчаларни ўзаро боғлайди.

Илгари Тошкентнинг барча қисмида, хусусан, Эски шаҳарда уйлар, бозорлар пала-партиш қуриб ташланган. Оқибатда тор, эгри-бугри кўчалар ҳосил бўлган. Бу транспорт ҳаракатини қийинлаштириб, ҳайдовчи ва йўловчилар ортиқча вақт йўқотишига, ёқилғи сарфи ошиб, атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлган.

Давлатимиз раҳбари ғояси ва лойиҳаси асосида қурилган мазкур янги йўл бундай ноқулайликларни бартараф этади. Ҳар бир томони 4 тасмали кенг ва равон бу кўча ҳудудда транспорт ҳаракатини енгиллаштиради.

Президентимиз бу ерда амалга оширилган ишлар билан танишар экан, йўлсоз ва қурувчиларнинг меҳнатига юқори баҳо берди.

– Эски шаҳар аҳолиси асрлар давомида шундай қийин шароитларда яшаб келган, бу муаммони ҳеч ким ўйламаган, – деди Ислом Каримов. – Бу масалани атрофлича ўрганиб, Эски шаҳарнинг бош режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, бу ерда янги йўллар, кўприклар, замонавий уйлар, коммуникациялар барпо этилади. Бу ишларимизнинг дастлабки самарасини халқимиз кўриб турибди. Ушбу янги йўл аҳоли учун катта қулайлик яратиш билан бирга, Эски шаҳарни ҳамма ҳавас қиладиган замонавий шаҳарга айлантириш борасидаги ишларга кенг йўл очади.

Йўл билан параллел равишда барча коммуникациялар ва муҳандислик инфратузилмаси бунёд этилган. Келгусида йўл атрофида замонавий уй-жойлар, ижтимоий объектлар қурилиши режалаштирилган. Президентимизнинг тавсиясига мувофиқ, кўп қаватли уйлар қурилишида шамол йўналиши, қуёш нурининг қандай тушишигача ҳисобга олинган. Лойиҳага кўра, турар жойлар уч ва беш қаватли бўлади. Чорраҳаларда фаввора ва гулзорлар, Калковуз ариғи бўйида сайилгоҳ барпо этилади.

Президентимиз пойтахтимизнинг Эски шаҳар қисмида истиқомат қиладиган аҳолининг эмин-эркин яшаши, мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча шарт-шароитларни яратиш, йўл четларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

Юртбошимиз раҳнамолигида навқирон авлодни жисмонан соғлом, маънан етук этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Спортнинг барча турлари қатори шахматни изчил ривожлантиришга кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик самарасида ўзбек шахмат мактабининг жаҳондаги нуфузи тобора юксалиб бормоқда.

Бугун ўзбек шахматчилари қитъа ва жаҳон чемпионатлари, жаҳон шахмат олимпиадаси, Осиё ўйинларида мунтазам юқори ўринларни эгаллаб, мамлакатимизда вояга етаётган ёш авлод дунёда ҳеч кимдан кам эмаслиги ва кам бўлмаслигини исботлаб келмоқда. Шахмат бўйича 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов, ўзбек қизлари ўртасида биринчи халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова каби шахматчиларимизни бугун бутун дунё билади. Жорий йилнинг июнь ойида Грециянинг Кавала шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар иккитадан олтин медални қўлга киритиб, Ўзбекистон ёшларининг ақл-заковати, истеъдод ва салоҳиятини бутун дунёга намоён этди. Пойтахтимизда 12 ёшгача ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ёш шахматчиларимиз 6 олтин, 4 кумуш ва 4 бронза медални қўлга киритди. Шахмат бўйича жаҳон чемпионлари Нодирбек Абдусатторов ва Исломбек Синдоров, иқтидорли шахматчиларимиздан Абдулбосит Шарифжонов, Оқжол Раҳматуллаев, Нодирбек Ёқуббоев, Мафтуна Бобомуродова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиб, қитъа чемпиони шарафига муяссар бўлди.

Ана шундай ёш иқтидорлар сафини янада кенгайтириш, юртимизда шахматни изчил оммалаштириш, ўзбек шахматининг ёрқин келажагини таъминловчи истеъдодли спортчиларни тарбиялаш мақсадида Тошкентда шахмат бўйича ихтисослаштирилган республика болалар ва ўсмирлар спорт мактаби барпо этилди.

Президентимиз бу ерда амалга оширилган ишлар билан танишди. 
chess_center.jpg
Шахмат кишидан юксак ақл-заковат, сабр-матонат ва ирода талаб қиладиган ғоят мураккаб спорт тури. Мазкур мактаб келажакда халқаро мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир иқтидорли ва истеъдодли шахматчиларни тарбиялаш учун мўлжалланган. Бу ерда 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўқувчи-ёшлар дарсдан бўш вақтларида шахмат сабоқларини ўрганиши, ўз маҳоратини ошириши мумкин. Мазкур иншоот ўқув-машғулот хоналари, спорт зали, ошхона каби бўлимларни ўз ичига олган. Ўқув-машғулот хоналаридаги электрон шахмат тахталари халқаро андозаларга мос. Мактабда ўқувчилар учун махсус дам олиш хонаси мавжуд.

Бу ерда шахматчиларнинг ўйин амалиётидаги тажриба-маҳоратини ошириш учун шахмат заллари барпо этилган. Ушбу залларда бир вақтнинг ўзида қарийб юз нафар шахматчи ўзаро баҳслашиши мумкин.

Мазкур мактабга болалар танлов асосида саралаб олинади. Уларга тажрибали, профессионал мураббийлар сабоқ беради.

Интернетга эга компьютерлар билан жиҳозланган хонада ўқувчилар чет эллик ёш шахматчилар билан он-лайн тизимда шахмат бўйича беллашиш ва ўз тажрибасини янада ошириш имконига эга.

Президентимиз мактабда сабоқ оладиган ўғил-қизларнинг шахмат бўйича маҳоратини ошириш, уларнинг эркин ижод қилиши учун янада қулай шароит яратиш борасида зарур тавсиялар билдирди. Ушбу бино ёнида халқаро миқёсдаги йирик мусобақалар ўтказишга мўлжалланган, миллий руҳ акс этган янги иншоот барпо этиш лозимлигини қайд этди.

Мазкур даргоҳда яратилган кенг имкониятлар, машғулотларнинг юқори савияда, энг илғор усуллар асосида олиб борилиши ёш шахматчиларнинг интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириши ҳамда келгусида ўз билими, истеъдоду иқтидори билан мамлакатимиз шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилишга қодир спорт усталарини тарбиялаб бериши шубҳасиз.

Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг янги биносини бориб кўрди.
akademiya.jpg
Мамлакатимизда давлат бошқарувини демократлаштириш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида давлат бошқаруви соҳасида замонавий кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси бу борадаги таянч таълим муассасасидир. Академияда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, иқтисодиётни бошқариш тизимини либераллаштиришга йўналтирилган ислоҳотларни амалга оширишга қодир етук кадрлар тайёрланмоқда.

Академияда таълим жараёни мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш вазифаларини, халқаро таълим стандартлари ва талабларини, таълимнинг замонавий шакллари ва услубларини ҳисобга олган ҳолда, илғор педагогик, ахборот-коммуникацион ва инновацион технологияларни қўллаш орқали давлат таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилмоқда. Академияда “Маънавият ва маърифат” ҳамда Ахборот-ресурс марказлари ташкил қилинган. Ушбу марказлар барча зарур замонавий ускуналар, ахборот-коммуникация, телекоммуникация воситалари ва технологиялари билан жиҳозланган, давлат ва жамият бошқаруви масалаларига бағишланган ўқув, илмий ва методик адабиётлар билан тўлдирилган.

Ахборот-ресурс марказида академия ходимлари, тингловчилари ва барча фойдаланувчиларнинг мустақил таълим олиши учун зарур шароит ва имконият яратилган. Марказ фондида ўзбек, рус, инглиз тилларидаги адабиётлар, матбаа нашрлари ва уларнинг электрон шакллари мавжуд. Ахборот-ресурс маркази залида Wi-Fi тармоғидан мунтазам равишда фойдаланиш мумкин. Бу ерда хориждаги кутубхоналар электрон ресурсларидан тўғридан-тўғри фойдаланиш имконияти яратилган.

Президентимиз ташаббуси билан Давлат бошқаруви академияси биноси замонавий меъморлик ва технологик талабларга мувофиқ тўлиқ реконструкция қилинди.

Ислом Каримов академия биноси, у ердаги конференция заллари, Ахборот-ресурс марказида яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, бу ердаги илмий, амалий ва ташкилий муҳитни янада такомиллаштириш бўйича зарур тавсиялар берди.

– Мазкур академия нафақат илм оладиган жой, балки тажриба ва ҳаёт билан боғлиқ таълим даргоҳидир, – деди Президентимиз. – Бу академияни битирган ҳар қандай киши давлат бошқарувига лойиқ бўлиши лозим. Бунинг учун халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бу борада ривожланган мамлакатлар давлат бошқаруви тизимини ўрганиш, тажриба алмашиш керак.

Мазкур мажмуада учта конференция ва катта кўргазма зали, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ўтказишга мўлжалланган ўнта зал, спорт майдони мавжуд. Улар барча зарур техника ва жиҳозлар билан таъминланган.

Академиянинг ўқув биноси ва ётоқхонаси қулай мебель, ўқув қуроллари, компьютерлар билан жиҳозланган. Интернет тармоғидан фойдаланиш имконияти яратилган.

Академиянинг Давлат ва жамият бошқаруви ҳамда Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш факультетларида давлат бошқаруви ва жамият бошқаруви мутахассисликлари бўйича икки йиллик таълим дастурлари асосида бошқарув кадрлари тайёрланмоқда. Муассасага қабул олий маълумотга, давлат ва жамият бошқаруви тизимида уч йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга номзодлар орасидан танлов асосида амалга оширилаётир. Академияда ўқув, методика, илмий-тадқиқот ҳамда ахборот-таҳлилий фаолиятларининг барча турлари олиб борилади. Битирувчиларнинг меҳнат фаолияти ва касб ўсишлари юзасидан доимий мониторинг ташкил қилиниб, давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги кадрларни танлаш, тарбиялаш ва тақсимлаш тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрланмоқда.

Академия АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Жанубий Корея, Сингапур, Озарбайжон каби қатор давлатларнинг илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, шунингдек, БМТ, ОТБ, ЕХҲТ каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатган. Ташкилот томонидан ўқитувчилар, ходимлар ва тингловчилар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, олий таълим ва илмий муассасаларга, шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг илмий муассасаларига амалиёт ўташга юборилмоқда.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, ўзгариш ва янгиланишлар энг буюк неъмат – мустақиллик берган имкониятларнинг амалдаги самараларидир. Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида юртимизнинг барча ҳудудларида қад ростлаган замонавий иншоотлар Ватанимиз юксак иқтисодий салоҳиятининг амалдаги ифодаси бўлиб, халқимиз фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 29 август куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди