ЎзА Ўзбек

24.07.2020 Чоп этиш версияси

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқот қилдилар.

Нурсултон Назарбоев давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

5 095
ЎзА