Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодХатамжон Кетмонов 3 ноябрь куни Наманган вилояти сайловчилари билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов 3 ноябрь куни Наманган вилояти сайловчилари билан учрашди.

Видеоконференция тарзида ташкил этилган учрашувда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги сайловчилар вакиллари қамраб олинди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Д.Абдураҳимова йиғилганларни Хатамжон Кетмоновнинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Президентликка номзод Хатамжон Кетмонов ўзининг сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Номзод сайловолди дастури партиянинг ғоя ва дастурий мақсадларига асосланишини таъкидлади. Кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, аҳолининг барча қатламлари, аввало, кам таъминланган қатлами турмуш даражасини яхшилашга қаратилган кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишда давлатнинг ролини мустаҳкамлаш, энг кам истеъмол харажатлари стандартларини белгилашга асосланган ва замонавий механизмларни ишлаб чиқиш, аҳоли бандлигини таъминлашнинг мутлақо янги ва замонавий усулларини жорий қилиш, аҳолининг давлат ва жамият томонидан қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд қатлами манфаатларини ҳимоя қилиш сайловолди дастурининг асосий ғояси экани қайд этилди.

Турли имтиёзлар бериш орқали иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларини қонун доирасига киритиш, меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни ошириш, давлат томонидан қаттиқ назорат ўрнатиш, кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишда давлатнинг ролини мустаҳкамлаш, мазкур устуворликка амал қилган ҳолда етакчи ижтимоий соҳаларнинг тижоратлашувини чеклаш, жамиятнинг барча аъзоларининг ишончли кафолатлари таъминланиши масалаларида бизнес масъулиятини оширишга оид вазифалар ҳам илгари сурилган.

Учрашувда Косонсой тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази раҳбари Ҳ.Бобожонова, "Наманган ҳақиқати" газетаси бош муҳаррири М.Парпиев, Уйчи тумани спорт коллежи ўқитувчиси А.Абдураҳмонова, "Ўзбекистон овози" газетасининг вилоятдаги мухбири Н.Деҳқонов ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар хусусида фикр билдирди.

Сўзга чиққанлар сайловчиларни Ватанимиз истиқболида муҳим аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хатамжон Кетмоновнинг Наманган вилояти сайловчилари билан учрашуви