Орол денгизининг қуриган ҳудудида 500 минг гектар ўрмонзор барпо этилади
Экологик хавфсизлик масаласи давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборидаги масалалардан бири.
Экологик хавфсизлик масаласи давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборидаги масалалардан бири.
Президентимизнинг Олий Мажлисга тақдим этаётган Мурожаатномасида ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлаш ўринли.
Жумладан, Президентимиз экологик хавфсизлик, биринчи навбатда, сув ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш зарурлигини қайд этди ва Сув хўжалиги вазирлигига 2019 йилда минтақадаги давлатлар экспертлари билан биргаликда Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиши лозимлигини кўрсатиб ўтди.
“Биз Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун БМТ Бош котиби жаноб Антониу Гутерриш ҳамда БМТнинг бошқа институтларидан, ҳамкор давлатлардан миннатдормиз. Биз бор куч ва имкониятларимизни ишга солиб, Оролбўйидаги вазиятни яхшилаш бўйича ҳаракатларимизни янада кучайтирамиз“, дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.
Орол денгизининг қуриган ҳудудида келгуси йилда яна 500 минг гектар ўрмонзор барпо этилади.