ЎзА Ўзбек

12.11.2012 18:34 Чоп этиш версияси

Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида "Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш хақида"ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Молия, Адлия, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, божхона ва табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти масъул ходимлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

Товарларнинг бутун дунё бўйлаб эркин ҳаракатда бўлиши карантин соҳасини халқаро принциплар ва андозаларга мувофиқ тартибга солиш, назорат қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий қилишни тақозо этмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси ўта хавфли карантин организмларнинг яширин тарзда мамлакатимизга кириб келишининг олдини олиш, уларни зарарсизлантириш ёки йўқ қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган.

Давра суҳбатида қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан бир қатор мулоҳазалар билдирилди.


ЎзА, С.Шоева
7 328