ЎзА Ўзбек

16.05.2018 20:30 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН: АҚШ —Ўзбекистон: Президентлар учрашуви олдидан репортаж

ОНЛАЙН: АҚШ —Ўзбекистон: Президентлар учрашуви олдидан репортаж Яна бир неча дақиқалардан сўнг Оқ уйда Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп ўртасида музокоралар бошланади. Аввалига Президентларнинг яккама-якка учрашуви бўлиб ўтади. Сўнг кенгайтирилган таркибда музокоралар ўтказилади. 

Айни дамда “Америка Овози” учрашувга тайёргарлик жараёнларини тўғридан тўғри намойиш қилмоқда. Тайёргарлик жиддий бўлгани кўриниб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби Комилжон Алламжонов “Америка овози”га интервью берар экан, учрашувлар аввал режалаштирилган тартибда бўлиб ўтишини таъкидлади.

Вашингтонда ёғаётган ёмғир тинди...

Эслатиб ўтамиз, www.uza.uz сайти "Америка овози" телерадиоси материалларига асосида Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп ўртасида музокораларни онлайн тарзда ёритиб боришни режалаштирган.




ЎзА
13 242