ЎзА Ўзбек

29.03.2018 10:06 Чоп этиш версияси

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси бошланди

Бугун, 2018 йил 29 март куни соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Мажлисни Олий Мажлис Сенати раиси Н.Йўлдошев очди.

Мажлис кун тартибига 20 масала киритилган. Шундан 13 таси қонун бўлиб, улар орасида янги таҳрирдаги “Давлат мукофотлари тўғрисида”, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”, “Давлат харидлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”, янги таҳрирдаги “Ўрмон тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар бор.


Икки кун давомида сенаторлар қонунлардан ташқари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Марказий банкнинг 2017 йилдаги фаолиятига доир ҳисоботини эшитади.


Шунингдек, Адлия вазирининг 2017 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахбороти муҳокама қилинади. Президентнинг айрим фармонларини тасдиқлаш, Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш ҳамда Сенат кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилади.

Норгул Абдураимова, ЎзА
18 472