ЎзА Ўзбек

30.10.2012 20:03 Чоп этиш версияси

Ғолиблар аниқланди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ёш сиёсатчи – 2012” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси марказий кенгаши ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ўзгаришларга дахлдорлик туйғусини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бу вазифалар сиёсий партиялар зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклайди.

Бу борада Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. “Ёш сиёсатчи – 2012” кўрик-танлови йигит-қизларнинг билимини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Беш йилдан буён ўтказиб келинаётган танловда бу йил 11 минг нафарга яқин ўғил-қиз иштирок этди. “Ватаним тараққиётига ҳисса қўшаман!” шиори остида ўтказилган танловда қуйи босқичларда сараланган ўн тўрт нафар йигит-қиз сиёсий билимлар, мамлакатимиз Конституцияси ва қонунлари мазмун-моҳиятини нечоғли билиши ва нотиқлик санъати бўйича куч синашди.

Биринчи ўрин Тошкент шаҳри вакили Дилрабо Расуловага, иккинчи ўрин сурхондарёлик Фирдавс Шариповга, учинчи ўрин эса фарғоналик Дилфуза Раҳимовага насиб этди.

Ғолибларга махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди.


ЎзА, Адҳамбек Рашидбеков
11 005