ЎзА Ўзбек

27.09.2018 Чоп этиш версияси

Одил судлов самарадорлиги ортади (Онлайн)

Одил судлов самарадорлиги ортади (Онлайн)

Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси давом этмоқда.

Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига одил судловни амалга ошириш самарадорлигини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни маъқулланди. 

Қонун билан судлов ҳайъатлари ва қуйи турувчи судлар фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини оширишда Олий суд раиси ўринбосарларининг – тегишли судлов ҳайъатлари раисларининг жавобгарлиги кучайтирилмоқда. Шу мақсадида “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 27-моддасига ўзгартишлар киритилмоқда. Унга кўра, мазкур шахслар Олий суднинг тегишли судлов ҳайъатларига раҳбарлик қилиш билан бирга тегишли судлов ҳайъатининг суд мажлисларида раислик қилади, қуйи турувчи судлар фаолиятини ташкил этишда кўмаклашади. 

Суд ва қуйи судлар фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини оширишда вилоят суди ва унга тенглаштирилган суд раислари, уларнинг ўринбосарларининг масъулияти ҳам кучайтирилмоқда. 

Судлар фаолиятида замонавий ахборот-қоммуникация технологиялари кенг қўлланилишини таъминлаш, шунингдек, судьялар ўртасида ишларни тўғри ва бир хил тақсимлаш мақсадида қиритилаётган ўзгартиш суд ишларини автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда тақсимлашга қаратилган.

4 630
А.Мусаев, ЎзА​​