Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 8 июнь куни Оқсаройда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Маданийни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон элликдан ортиқ мамлакат аъзо бўлган ушбу нуфузли халқаро тузилма билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётганини таъкидлади.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий соҳаларда улкан тараққиётга эришаётганини юқори баҳолади.

Учрашувда таъкидланганидек, Ислом ҳамкорлик ташкилотига 1996 йилда аъзо бўлган Ўзбекистон унинг серқирра фаолияти ва тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқда, жаҳонда ташкилотнинг ўрни ва аҳамиятини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарларининг навбатдаги учрашувини мамлакатимизда ўтказиш ва ташкилотнинг мазкур муҳим институтига 2016 йилда Ўзбекистон раислик қилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISESCO) томонидан Тошкент шаҳрининг 2007 йилда ислом маданияти пойтахти, деб эълон қилиниши ҳамда “Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзуидаги нуфузли халқаро конференция ўтказилиши мамлакатимиз билан Ислом ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги алоқалар ривожида муҳим босқич бўлди.

Оқсаройда ўтган учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оқсаройда қабул