Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 18 май куни Оқсаройда Болгария Республикаси Бош вазири Бойко Борисовни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Болгария Бош вазирининг Ўзбекистонга илк ташрифи ўзаро муносабатларда муҳим воқеа бўлиб, мамлакатларимиз ўртасидаги манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда яхши имконият эканини таъкидлади.

2.jpg

Ўзбекистон Болгарияни анъанавий ва ишончли иқтисодий ҳамкор деб билади, ўзбек ва болгар халқлари узоқ йиллик дўстлик алоқаларига эга.

Учрашувда иқтисодий ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари – саноат, транспорт коммуникациялари, туризм, шунингдек, замонавий қўшма саноат корхоналарини ташкил қилишнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Томонлар Болгария Бош вазири ташрифи доирасида 18 май куни «Ангрен» махсус индустриал зонасида юқори технологияли янги «УзПристаойл» қўшма корхонасининг очилиши ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ёрқин мисоли бўлганини қайд этдилар. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва Болгариянинг «Приста Ойл» компанияси томонидан таъсис этилган мазкур корхона синтетик ва ярим синтетик мотор мойларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга ихтисослашган.

Б.Борисов янги корхонанинг экспорт салоҳияти юқори эканини, Ўзбекистонда ташкил этилган «Навоий» ва «Ангрен» махсус иқтисодий ва индустриал зоналарда хорижий сармоядорларнинг муваффақиятли фаолияти учун қулай шароит яратилгани, бу янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар эканини таъкидлади. Бу Болгария компанияларига Марказий, Жанубий ва Шарқий Осиё мамлакатлари бозорларига чиқиш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Болгарияда олиб борилаётган ва асосий йўналишлари иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, инвестицияларни кенгайтириш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бўлган иқтисодий сиёсатни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Болгария Бош вазири Ўзбекистонда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар стратегияси натижасида туб иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларга эришилганини юқори баҳолади. Бугунги ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришлар Ўзбекистоннинг янада тараққий этишида муҳим омил бўлаётганини қайд этди.

Томонлар ўзаро савдо алоқаларини янада кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Ўзбекистон Болгария бозорига кенг турдаги саноат маҳсулотлари экспорт қилиш ва ушбу мамлакатдан юқори технологияли товар ва ускуналар импорт қилишдан манфаатдор.

Учрашувда Ўзбекистон билан Болгария ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги истиқболли янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун ишбилармон доиралар делегациялари алмашиш бўйича келишиб олинди.

Б.Борисов Президентимизга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Болгария Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оқсаройда қабул