Президентимиз пойтахтимизнинг Махтумқули ва Оҳангарон кўчалари кесишмасида барпо этилаётган уч қаватли замонавий автомобиль кўприги лойиҳасини кўздан кечирди.

Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиб, аҳоли сони йил сайин ошиб бораётгани янги кўприк ва йўл ўтказгичлар қуриш ҳисобига транспорт ечимини ҳал этишни тақозо этмоқда. Энг гавжум чорраҳалардан бири бўлган мазкур ҳудудда уч қаватли янги кўприк қурилиши тирбандликни камайтириб, ҳайдовчи ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлайди.

Кўприкнинг Паркент кўчасидан Оҳангарон шоссесига ўтувчи қисмида умумий узунлиги 500 метрдан зиёд тунел қурилади. Иккинчи босқичда Қорасув даҳасидан Махтумқули кўчасига чиқувчи йўлнинг мазкур тунел устидан ўтган қисмида айланма кўприк бунёд этилади. Ушбу айланма кўприк Қорасув даҳасидан келаётган транспорт оқимини Махтумқули, Паркент, Оҳангарон кўчаларига йўналтиради. Иккала кўприк устидан ўтувчи учинчи қават Махтумқули ва Темур Малик кўчаларини ўзаро туташтиради. Шунингдек, Тошкент механика заводида таъмирланган самолётларни ишбилармонлик аэропортига олиб бориш учун йўл ўтказгич барпо этиш режалаштирилган.

Бугунги кунда замонавий кўприкни қуриш ишлари бошлаб юборилган. Энг асосийси, кўприкда бирорта ҳам светофор бўлмайди, транспорт воситалари тўхтовсиз ҳаракатланиши таъминланади. Кўприк ва туннелда қатнов олти қаторли бўлади, иншоот 2019 йил август ойида тўлиқ якунланади.

– Мазкур кўприк Тошкент шаҳрининг ўзига хос ташриф қоғози бўлади, –деди Президентимиз. – Ўзбекистон учун янгилик бўлган ушбу маҳобатли иншоот Чорвоқ ва Чимён ҳудудини ривожлантиришга замин яратади.Кўприк қурилиши жараёнида автомобиллар ҳаракати тўхтатилмайди.

Янги кўприк Тошкент шаҳридан Чорвоқ ҳудудига борувчи йўлни 22 километр қисқартирмоқда. Келгусида бу йўл катта юкламани ўзига олиб, пойтахт аҳолиси ва хорижлик сайёҳларнинг Чорвоқ ҳамда Чимён ҳудудига тез ва осон етиб олиши учун Чирчиқ дарёси устидан кўприк бунёд этилмоқда.

shosse 02.jpg

Лойиҳа билан танишув чоғида Шавкат Мирзиёев янги кўприкни замонавий технологиялар асосида сифатли бунёд этиш, коммуникация тармоқларини жойлаштириш юзасидан зарур кўрсатмалар берди.

– Асосийси, ёзги жазирама иссиқ кунларда бу ерда қурилиш жараёни транспорт қатновига ноқулайлик туғдирмаслиги зарур. Буни ҳозирдан ўйлаб пухта ечим топиш, қурилишни 3 сменада ташкил этиш лозим, – деди Президентимиз.

shosse 03.jpg

Шу ерда давлатимиз раҳбарига Тошкент ер усти ҳалқа метро линиясини қуриш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳам маълумот берилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев: Уч қаватли янги кўприк Тошкент шаҳрининг ташриф қоғози бўлади