ЎзА Ўзбек

24.08.2018 17:34 Чоп этиш версияси

Музокаралар очиқ ва амалий руҳда ўтди

Музокаралар очиқ ва амалий руҳда ўтди Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари мажлиси якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг бўлди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбарлари Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш, Оролбўйидаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш, сув ва экология билан боғлиқ муаммоларни биргаликда ҳал қилишга келишиб олинганини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев Орол муаммоси минтақа ҳаёти ва келажагига дахлдор долзарб масала экани, музокараларда анчадан буён тўпланиб қолган саволлар очиқ ва конструктив муҳокама қилинганини, энди қоғоздан амалий ишга ўтилишини таъкидлади.

Ўзбекистон илгари сурган таклиф ва лойиҳалар таъсисчи давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

ЎзА
7 131