Музокаралар икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев мулоқотни кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев мулоқотни кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.Унда расмий делегациялар аъзолари, вазирлик ва йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди. Музокарада мамлакатларимиз ўртасидаги ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Қозоғистон Президентининг мамлакатимизга давлат ташрифи давом этмоқда.