ЎзА Ўзбек

11.01.2020 Чоп этиш версияси

Ўмон Султони ва халқига ҳамдардлик

Ўмон Султони ва халқига ҳамдардлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид номига Султон Қобус бин Саиднинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этиб мактуб йўллади. 

"Ул зот Султонлик тараққиёти ва равнақи, мамлакат халқининг фаровонлиги ва халқаро майдондаги ўрнини ҳар томонлама мустаҳкамлаш йўлида беқиёс саъй-ҳаракатларни амалга оширган ўз Ватанининг чинакам фидойи фарзанди ҳамда халқининг чексиз ҳурматига сазовор бўлган таниқли ва моҳир давлат арбоби эдилар", дейилади ҳамдардлик номасида.

3 413
ЎзА