Миср Президенти Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сиси 4 сентябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сиси 4 сентябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг Миср Араб Республикаси делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.
Ташрифнинг асосий воқеалари 5 сентябрга мўлжалланган. Шавкат Мирзиёев ва Абдулфаттоҳ ас-Сисининг олий даражадаги учрашувларида Ўзбекистон – Миср ҳамкорлигини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, Ўзбекистон билан Миср ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, фан, таълим, маданият, спорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган ҳукуматлараро ва идоралараро салмоқли ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Миср Президентининг ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес-форуми ва кооперацион биржасини ўтказиш ҳам кўзда тутилган.