ЎзА Ўзбек

26.07.2019 Чоп этиш версияси

Миннатдорлик

Миннатдорлик

Таваллуд куним муносабати билан чин дилдан табриклаб, самимий қутлов ва эзгу тилакларини йўллаган давлат ва ҳукумат раҳбарлари, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, ишбилармон доиралар вакиллари, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоалари, турли касб эгалари бўлган барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлик изҳор этаман.

Менинг шаънимга билдирилган бу илиқ табрик ва тилакларни, аввало, кўпмиллатли Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак эҳтиром ифодаси, мамлакатимизнинг дунё миқёсида ортиб бораётган обрў-эътибори ва нуфузининг яна бир эътирофи сифатида қабул қиламан.

Фурсатдан фойдаланиб, меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизга чин юракдан ўзимнинг чексиз меҳр-муҳаббатимни ва ҳурматимни билдираман.

Биз халқимиз билан биргаликда жонажон Ўзбекистонимиз равнақи ва эл-юртимиз фаровонлигига эришиш бўйича олдимизга қўйган улкан ва шарафли мақсадларга албатта етамиз, деб ишонаман.

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

4 719
ЎзА