Ҳамдардлик
Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн Жаноби Олийларига
Покистон Ислом Республикаси ПрезидентиМамнун Ҳусайн
Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Покистоннинг Панжоб музофотида юз берган фожиа оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани тўғрисидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.
Ушбу оғир дамларда Сиз Жаноби Олийлари ва биродар Покистон халқига таъзия изҳор этиб, нобуд бўлганларнинг ҳамда жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига дўстона ҳамдардлик туйғуларимизни етказишингизни сўраймиз.
Чуқур қайғу ила,
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ўзбекистон Республикаси Президенти