ЎзА Ўзбек

27.09.2018 Чоп этиш версияси

МДҲ ТИВК Душанбe шаҳридаги мажлиси тўғрисида

МДҲ ТИВК Душанбe шаҳридаги мажлиси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 27 сентябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

МДҲ иштирокчи давлатлари ТИВ раҳбарлари 27-28 сентябр кунлари Тожикистон пойтахтида бўладиган МДҲ Саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Мажлисда кун тартибининг ҳамда давлат раҳбарлари имзолаши учун киритиладиган ҳужжатларнинг лойиҳалари кўриб чиқилди ва келишилди.

Тадбирда халқаро кун тартибининг ва МДҲ форматида ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

4 294
ЎзА