Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи арафасида Париж шаҳрида “Маданий мерос – Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги мулоқот кўприги” медиа-ивенти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, ЮНЕСКО, мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган медиа-ивентда Ўзбекистоннинг маданий мерослари ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев, мамлакатимизнинг Франциядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси С.Рустамбоев, ЮНЕСКО Бош директори ўринбосари Эрнесто Ренато Оттоне Рамирес, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили У. Шодиев ва бошқалар Ўзбекистон-Франция ўртасидаги алоқалар янги босқичда ривожланаётгани, бунда маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар муҳим ўрин тутишини қайд этди.

2.JPG

3.JPG

19.JPG

Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, маданий-маърифий соҳаларда самарали халқаро ҳамкорлик қилиш учун яратилаётган янги имкониятлар ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди. Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг “Ўзбекистон маданий мероси мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги мулоқотга йўл” лойиҳаси доирасида чоп этилган туркум китоблар намойиш қилинди.

Тадбир доирасида мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонасида расмий қабул маросими бўлиб ўтди. Унда ўзаро маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз борар экан, икки давлат расмий ва академик доиралари вакиллари Ўзбекистон ва Францияга тегишли ноёб ҳужжатларни биргаликда тадқиқ қилиш ва натижаларини кенг жамоатчиликка етказиш масалаларига эътибор қаратди.

20.JPG

22.JPG

8.JPG

“Маданий мерос – Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги мулоқот кўприги” мавзусидаги илмий семинарда икки мамлакат таниқли олимлари ўзаро ҳамкорликни янада мазмунан бойитиш, янги лойиҳалар устида ишлаш, илмий-маърифий алмашинувни фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилди.

Тадбир доирасида ЮНЕСКОга “Ўзбекистон маданий мероси мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги мулоқотга йўл” лойиҳаси доирасида нашр этилган туркум китоблардан намуналар топширилди.

Абу Бакр Ўрозов,
ЎзА мухбири.
Париж шаҳри

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданий мерос – Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги мулоқот кўприги