Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 19:10 Чоп этиш версияси

Маҳалла ободлиги – юрт кўрки

Маҳалла ободлиги – юрт кўрки Давлатимиз раҳбари Чилонзор туманидаги Тирсакобод маҳалласида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Ҳар бир шаҳар ё туманнинг ободлиги маҳалла ободлигидан бошланади. Маҳалланинг обод бўлиши ҳудуднинг бошқарув маркази бўлган фуқаролар йиғини идорасида фаоллар, комиссиялар, профилактика инспектори, "Маҳалла посбони" ва бошқа тузилмаларнинг тўлақонли фаолият юритиши учун яратилган қулайликларга ҳам бевосита боғлиқ.

“Тирсакобод” маҳалла фуқаролар йиғинида 9 кўп қаватли ва 864 ҳовли жойлашган. Бу ерда яшаётган 5 минг 200 дан ортиқ аҳоли орасида турли миллат вакиллари бор.

Маҳаллада Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони асосида ободонлик ишлари амалга оширилмоқда.

«Sherobod building» масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда маҳалла марказида чойхона, новвойхона, гўзаллик салони, дўконлар, спорт ва болалар майдончаларининг замонавий қиёфада қад ростлаши маҳалла аҳли ва унга ёндош ҳудуд аҳолиси учун айни муддао бўлмоқда.

Бу ерда «Обод маҳалла» лойиҳаси асосида маҳалла раиси, котиби, маслаҳатчилар, профилактика инспектори, нуронийлар учун хоналар, кутубхона, мажлислар зали, болалар майдончаси, ёшлар учун спорт иншоотлари, кичик архитектура шакллари ва фавворалар қурилиши, ўриндиқлар, соябонлар, тунги ёритгич мосламалари ўрнатиш каби ишлар жадал кетмоқда.

Давлатимиз раҳбари маҳалла фаоллари билан мулоқотда бўлди.

Пойтахтимиз ва мамлакатимизнинг барча ҳудудларида замонавий маҳалла марказлари бунёд этиш, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, улар фаровонлиги ва тинчлигини таъминлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Умар Асроров, ЎзА
9 287