ЎзА Ўзбек

01.02.2020 Чоп этиш версияси

М.Ахмадалиевга «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвонини бериш тўғрисида

М.Ахмадалиевга «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвонини бериш тўғрисида

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, жаҳон миқёсида ўзбек спорти шон-шуҳратини янада оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, хусусан, Америка Қўшма Штатларининг Майами шаҳрида профессионал бокс бўйича бўлиб ўтган мусобақада юксак азму шижоат ва маҳоратини намоён этиб, юртимиз бокс спорти тарихида илк маротаба WBA ва IBF йўналишларида ғалаба қозониб, рекорд натижани қўлга киритгани ҳамда ёшларимизга ибрат намунасини кўрсатиб, улар онгида миллий ғурур, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтириш борасидаги катта хизматлари учун бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Ахмадалиев Муроджон Қаҳор ўғлига «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони берилсин.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти                                                  Ш.Мирзиёев

13 860
ЎзА