“Кореяда яратилган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” шиори остида маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда
Нукус шаҳрида иш бошлаган “Samsung” заводига кираверишда тош лавҳага шундай сўзлар ёзилган: “Ушбу маиший техника воситаларини ишлаб чиқариш заводи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 21 январдаги Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомидаги ташаббуси асосида барпо қилинди.
Нукус шаҳрида иш бошлаган “Samsung” заводига кираверишда тош лавҳага шундай сўзлар ёзилган: “Ушбу маиший техника воситаларини ишлаб чиқариш заводи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 21 январдаги Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомидаги ташаббуси асосида барпо қилинди. 2017 йил 14 октябрда завод дастлабки маҳсулотини ишлаб чиқарди”.Нукус шаҳридаги собиқ “Нукус Реммаш” масъулияти чекланган жамиятига қарашли бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва қўшимча бинолар қуриш ҳисобига барпо этилган заводда телевизорнинг тўрт ва чангютгичнинг ўн уч тури ишлаб чиқарилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев мазкур заводни бориб кўрди.
Бугун “Samsung” бренди остида ишлаб чиқарилаётган маиший техника воситалари кириб бормаган хонадон бўлмаса керак. 200 дан ортиқ киши бандлигини таъминланган завод энг сўнгги русумдаги ускуналар билан жиҳозланган.
Президентимиз заводнинг ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Маҳсулотлар сифати ва кўлами билан қизиқди.
Бугун мамлакатимизда маиший техника воситалари ишлаб чиқариш ҳажми ошди. Аҳолининг бу борадаги талаби қондирилмоқда. Энди бу соҳада экспорт ҳажмини оширадиган вақт келди, деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари заводда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турини янада кўпайтириш бўйича топшириқлар берди.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилди. Биргина “Ўзэлтехсаноат” АК томонидан умумий қиймати 27,5 миллиард сўмлик 12 лойиҳа ҳаётга татбиқ қилинди.
Президентимизга “Ўзэлтехсаноат” АК томонидан келгусида Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тақдим қилинди. Лойиҳаларда ярим автомат кир ювиш машиналари, электр шкафлар ва сув иситиш мосламалари, иситиш мосламалари ва радиаторлар, энергиятежамкор лампалар, маиший техника воситаларини сотиш ва техник хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича маълумотлар ўрин олган.