Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2018 16:35 Чоп этиш версияси

Корея Республикаси делегацияси билан учрашув

Корея Республикаси делегацияси билан учрашув 2018-йилнинг 3-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Корея Республикасининг Шимол билан иқтисодий ҳамкорлик қўмитаси раиси Сонг Ёунг-гил бошчилигидаги делегация билан учрашди, деб хабар беради Жаҳон Ахборот агентлиги .

Суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йил 22-25-ноябрь кунлари Корея Республикасига давлат ташрифи ва Президент Мун Же Ин ва Жанубий Кореянинг бошқа раҳбарлари билан музокаралари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи назаридан турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда бўлиб ўтган кореялараро саммит ва унинг муваффақиятли якунлари кўп жиҳатдан Корея Республикасининг “Янги шимолий сиёсати”ни босқичма-босқич ва ҳар томонлама ўйлаб амалга ошириши натижасида эришилгани таъкидланди.

Учрашувда икки томон кун тартибининг бошқа долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Музокараларда Корея Республикаси Элчиси Квон Ён У ҳам иштирок этди.

4 245