Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кўриб чиқилди. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Бош қомусимизда эътироф этилганидек, мамлакатимизда хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Ушбу кафолат шу соҳага оид кўплаб қонунларда устуворлик касб этган ва у янада кучайтирилмоқда. Маъқулланган янги қонун моҳиятида ана шу мақсад мужассам.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси, Ўзбекистон Республикаси ветеринария қўмитаси ташкил этилганлиги туфайли янги қонун билан қатор қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, 9 кодекс, ўнга яқин қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи кафолатларини мустаҳкамлашга эътибор қаратилган. Унда, жумладан, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва хусусий мулк объектларидан самарали фойдаланишни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш, хусусан, жиноят қуроли ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик предмети сифатида мулкдан фойдаланишда мулкдорнинг айби бўлмаган ҳолларда мулкни олиб қўйиш (вақтинчалик олиб қўйишдан ташқари) ва мусодара қилишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш белгиланган эди.

Ҳаракатлар стратегиясида қўйилган вазифа ижросини таъминлашга қаратилган янги қонунда юқоридаги қоидалар Жиноят-процессуал кодексининг 211-моддасига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 27-моддасига киритилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хусусий мулк кафолатлари кучайтирилди