ЎзА Ўзбек

27.09.2018 Чоп этиш версияси

​Хусусий бандлик агентликлари хорижда ишга жойлаштириш билан шуғулланади (Онлайн)

​Хусусий бандлик агентликлари хорижда ишга жойлаштириш билан шуғулланади (Онлайн)

Хусусий бандлик агентликлари нафақат юртимизда, балки хорижда ишга жойлаштириш билан шуғулланади.

Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида сенаторлар “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқдилар. 

Қонун мамлакатимиз фуқароларини нафақат юртимиз корхоналарида, балки хорижда ишга жойлаштириш имкониятини оширади ва кенгайтиради. Давлат хизматлари ва хусусий сектор томонидан бандликка кўмаклашиш механизмларини аниқ тартибга солади. Ишга жойлаштириш хизматларини кўрсатиш тартиби ва шартларини, шу жумладан, хусусий бандлик агентликларининг, корхоналарнинг ва иш қидираётган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

Қонунда “хусусий бандлик агентликлари” тушунчаси очиб берилмоқда, шундай агентликлари ходимлари сонига ва уларнинг раҳбарларига талаблар қўйилмоқда. 

Сенаторлар қайд этганларидек, қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш қидираётган шахсларга иш танлаш, иш берувчилар учун кадрлар танлаш, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштиришга хизмат қилади. 

Мажлисда мазкур ҳужжат ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш бўйича хусусий бандлик агентликлари томонидан тақдим этиладиган хизмат турларининг мазмун-моҳияти очиб берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатувчи хусусий бандлик агентликларида лицензия бўлиши зарурлиги назарда тутилмоқда. 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. 

3 127
А.Мусаев, ЎзА​