ЎзА Ўзбек

30.01.2019 Чоп этиш версияси

Хотин-қизларни иш билан таъминлаш – долзарб вазифа

Хотин-қизларни иш билан таъминлаш – долзарб вазифа
Давлатимиз раҳбари “Мирзачўл текс” МЧЖ фаолияти билан танишди.

Корхона фаолияти 3-босқичли лойиҳа асосида йўлга қўйилади. Биринчи босқич 2018 йил декабрь ойида ишга тушган. Хитой, Туркиядан 100 дона тикув дастгоҳи олиб келиб ўрнатилди. Айни пайтда бу ерда импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар, хусусан, жинси шимлар тикилмоқда. 70 дан зиёд хотин-қиз иш билан таъминланган. 

Лойиҳанинг 2-босқичида 240 иш ўрнига мўлжалланган жинси мато тўқиш йўлга қўйилади. 3-босқичда ип-калава йигирув амалиёти ишга тушади. 2021 йилгача корхона тўлиқ қувват билан ишлаши кутилмоқда. Бу туманда 800 га яқин иш ўрни яратиш имконини беради. 

Шавкат Мирзиёев корхона фаолиятига доир зарур кўрсатмаларини берди. Хотин-қизларни иш билан таъминлашга доимий эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. 

Шу ернинг ўзида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди. Хусусан, мамлакатимизнинг Россия Федерацияси, Франция ва Беларусь Республикаларидаги элчихоналари томонидан вилоятга жалб қилинган инвестициялар тақдимоти, шунингдек, Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, Хитой каби давлатлардан келган инвесторлар ўз лойиҳалари тақдимотини ўтказди. 

Тақдимотга кўра, россиялик инвесторлар ёритиш ускуналари, автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалигига замонавий технологияларни жорий этиш, франциялик ишбилармонлар эса архитектура ойналарини ишлаб чиқариш, мевани қайта ишлашга қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Францияга анор, қовун, қизилмия илдизини экспорт қилиш режалаштирилган. 

dd833aa8-fcb4-b8b1-f704-4d16039e2734.jpg
f060ed0a-73c4-4642-f2b1-1754732474be.jpg

ccd13252-b934-9447-94e3-eeda49deb3e5.jpg

183045f3-b90e-b8e5-35ed-d75b507f53ae.jpg

d455528c-98fb-8125-e6e4-556783b026e8.jpg


13 189
Улуғбек Асроров, ЎзА