ХХР Раисининг Ўзбекистонга давлат ташрифига доир
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 2016 йил 21 июнь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 2016 йил 21 июнь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келади.Олий даражадаги учрашув ва музокараларда Ўзбекистон – Хитой муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, долзарб минтақавий ва халқаро сиёсий масалалар муҳокама этилади.
Ташриф дастурида Хитой Раисининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари олдида нутқ сўзлаши ҳам кўзда тутилган.
Ташриф якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг қўшма баёнотини қабул қилиш, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган битимлар ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этади.