Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи Хитой оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.

Пекин, 13 май. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади.

Хитойнинг етакчи «Синьхуа» ахборот агентлиги Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг 12 май куни бўлиб ўтган учрашуви ҳақида батафсил ахборот тарқатди. Журналистлар ушбу учрашув натижалари Ўзбекистон ва Хитой халқларининг туб манфаатлари ва замон талаблари ҳамда узоқ муддатли ҳамкорликка содиқлигидан далолат эканини таъкидлаган.

CGTN телеканали олий даражадаги мулоқотлар изчиллиги ўзаро муносабатларнинг янада барқарор ривожланишини таъминлаши баробарида барча даражадаги алоқалар жадаллашувига хизмат қилаётганига эътибор қаратган. Ахборотда икки давлатнинг узоқ ўтмишга бориб тақаладиган алоқалари бугунги кунда ўзаро ишонч ва дўстлик руҳида ривожланиб бораётгани қайд этилган.

«China daily» газетасида «Ўзбекистон билан алоқалар ўз самарасини бермоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинган. Унда Ўзбекистон ва Хитой халқлари азалдан ўзаро савдо-сотиқ қилгани, бир-бирининг маданиятини бойитгани қайд этилган. Бугунги кунда давлатлараро муносабатлар кенг кўламли стратегик шериклик даражасига кўтарилган, ҳамкорлик сиёсат, иқтисодиёт, савдо, саноат, қурилиш, илм-фан, таълим, маданият ва бошқа соҳаларни қамраб олган, дейилади.

Мақолада давлатларимиз ўртасида истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётгани, хусусан, Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли ва Қамчиқ туннели қурилиши кўп қиррали ҳамкорликнинг яққол мисоли экани таъкидланган. Муаллиф ушбу стратегик объектлар нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа, жумладан, Хитой учун ҳам ғоят аҳамиятли эканини қайд этган.

«Синьцзин бао» газетасида Ўзбекистон – Хитой ўртасидаги муносабатлар турли йўналишларда муваффақият билан ривожланаётгани таъкидланган. Газета Ўзбекистоннинг сармоявий ҳамкорлари рўйхатида Хитой етакчи ўринлардан бирини эгаллаши ва Ўзбекистон иқтисодиётига киритилаётган ХХР капитал қўйилмаларининг ҳажми барқарор равишда ўсиб бораётгани ҳақида маълумотлар келтирган.

Хитой матбуоти таъкидлаганидек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ ҳажми юқори даражани ташкил этмоқда. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган Хитой компаниялари сафи кенгайиб бораётгани ХХР ишбилармонлари Ўзбекистон билан ҳамкорликка катта қизиқиш билан қараётганини тасдиқлайди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой матбуоти Ўзбекистон Президентининг ташрифини кенг ёритмоқда