ЎзА Ўзбек

01.06.2018 18:38 Чоп этиш версияси

Хирмонтепа маҳалласи обод бўлади

Хирмонтепа маҳалласи обод бўлади
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан халқимиз турмуши фаровонлиги, одамларимиз учун замонавий шарт-шароитлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, «Обод қишлоқ» дастури амалга оширилмоқда. Айниқса, юртимиз маҳаллаларидаги ободонлик ишлари эътиборга молик.

Чилонзор туманидаги «Хирмонтепа» маҳалла фуқаролар йиғинида 5 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Бугун бу маҳалла ҳам янгича қиёфа касб этмоқда. Бу ерда Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида муайян ишлар амалга оширилди.

Янгидан қабул қилинаётган «Обод маҳалла» дастури асосида бунёд этилаётган янги маҳалла марказида маҳалла оқсоқоли, маслаҳатчилар, профилактика инспекторлари учун хоналар, қариялар дам олиш хонаси, кутубхона, коммунал тўловларни қабул қилиш шохобчаси, болалар майдончаси, аҳоли дам олиш жойлари, қулай ўриндиқ ва соябонлар, фавворалар, спорт иншооти қад ростламоқда.

Президентимиз бу ерда маҳалла фаоллари билан мулоқот қилди, уларнинг муаммолари, дарду ўйлари билан қизиқди.

f6115943-ae63-c2d9-d469-88cab2ad11e1.jpg

– Ҳар бир маҳаллани Жиззахдаги Манасга ўхшатиб обод қилишимиз керак. Барча ишларимиз туб замирида халқимизни рози қилиш мақсади мужассам. Бунинг учун ҳамма имкониятларимизни ишга соламиз, – деди давлатимиз раҳбари.


Зиёдулла Жонибеков, ЎзА
16 083