Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятида бўлди.

Ташрифнинг иккинчи куни Президентимиз Урганч шаҳридаги «Ниҳол» инновацион мактаби фаолияти билан танишди.

Жорий йил сентябрь ойида фаолият бошлаган ушбу нодавлат таълим муассасаси бошланғич синфларга ментал арифметикани ўргатишга ихтисослашган. Бундан ташқари, бу ерда инглиз, рус тили фанлари чуқурлаштирилган тарзда ўқитилади. Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида шахмат тўгараги ташкил этилган.

Мактаб қурилишига 3 миллиард 350 миллион сўм маблағ сарфланган бўлиб, ҳозирги кунда инглиз тили, рус тили, ментал арифметика, мактабга тайёрлов, тез ўқиш каби ўқув курслари фаолият юритмоқда.

Мактабда 19 та фан хонаси, кутубхона, ошхона, спорт зали, ҳамшира, ўқитувчилар хоналари, фаоллар зали мавжуд.

Нодавлат таълим муассасаси 250 ўринга мўлжалланган бўлиб, мавжуд эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда қўшимча 500 ўринли янги ўқув биноси барпо этиш режалаштирилмоқда. Шу боис мактаб раҳбарияти таълим муассасаси ёнидан қўшимча ер майдони ва 6 миллиард сўмлик имтиёзли кредит олишни мўлжалламоқда. Янги ўқув биноси фойдаланишга топширилса, яна 50 иш ўрни ташкил этилади.

Президентимиз мактабдаги шароитларни кўздан кечирар экан, таълим муассасасининг мазкур ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Бугунги кунда вилоятдаги 12 та «Баркамол авлод» болалар марказида 4 минг 700 дан ортиқ ўқувчи 213 та тўгаракка жалб этилган. Бироқ ушбу марказларда ментал арифметикани ўқитиш бўйича мутахассислар йўқ.

«Ниҳол» инновацион мактаби таълим услубларини «Баркамол авлод» болалар марказларига жорий этиш ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятини янада ошириш имконини беради.

Аввало, болаларнинг маънавиятига эътибор беришимиз, уларни тарихимизга қизиқтиришимиз керак. Болаларга билимни турли ўйинлар орқали бериш зарур, деди Президентимиз.

Давлатимиз раҳбари ментал арифметикага бўлган талабни эътиборга олган ҳолда, уни ўқитиш методологиясини такомиллаштириш, ўқувчиларда мантиқий фикрлаш қобилиятини юксалтириш, мактабни энг намунали таълим муассасаларидан бирига айлантириш юзасидан зарур тавсиялар берди. Мутасаддиларга мактабга автобус, ўқувчиларга планшет совға қилиш вазифаси топширилди.

Ватан озодлиги йўлида жонини фидо қилган довюрак саркарда Жалолиддин Мангуберди жасорати унутилмасдир. Унинг синмас иродаси, қудратига ғанимлар ҳам таҳсин айтган. Хоразмшоҳлар давлатининг сўнгги вакили бўлган саркарданинг фавқулодда иқтидори, буюк жасоратига ҳали-ҳамон жаҳон аҳли ҳайрат билан қарайди. У ҳақда минглаб мақолалар, китоблар ёзилди, қўшиқлар куйланди. Бугун бобомизнинг шарафли номи халқимиз қалбида улуғланади. Мамлакатимизда кўча ва хиёбонларга саркарда номи берилraн, “Жалолиддин Мангуберди” ордени таъсис этилган, Урганч шаҳрида ҳайкали ўрнатилган.

Президентимиз Урганч шаҳар марказида Ал-Хоразмий ва Паҳлавон Маҳмуд кўчалари кесишмасида бунёд этиладиган Жалолиддин Мангуберди мемориал боғи лойиҳаси билан танишди.

Шаҳар қиёфаси тубдан ўзгармоқда. Тарихий ва замонавий анъаналар уйғунлигида янги бинолар, уй-жойлар барпо этилмоқда. Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда буюк аждодларимиз меросини абадийлаштириш, улардан мерос хислатларни ёшларимиз онгига ҳам сингдириш, улар қалбида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жалолиддин Мангуберди ҳайкали буюк бобомизнинг жасорати ва шону шавкатига мос маҳобатли бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Бу майдон тарихимиз кўзгуси, Хоразмнинг «ташриф қоғози» бўлиши керак. Шунинг учун тарихчи олимлар билан маслаҳатлашиб, майдонни чуқур мазмунли, бетакрор ва муаззам ансамблга айлантириш зарур, деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз боғ ҳудудини кенгайтириш ва ободонлаштириш, бунда кўпроқ тарихийликни акс эттириш бўйича тавсиялар берди.

Шу ерда Урганч шаҳри марказини батафсил режалаштириш, кўп қаватли уй-жойлар қуриш, иссиқлик ва ичимлик суви таъминотини яхшилашга доир лойиҳалар бўйича ҳам маълумот берилди.

Урганч шаҳрида халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари Хоразм вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий шароитларини яхшилаш бўйича қатор ишлар амалга оширилаётганини қайд этди.

Жорий йилда вилоятда 312 та инвестиция лойиҳаси бажарилиб, янги корхоналар ишга туширилган. Йил якуни бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 16 фоиз, экспорт 22 фоиз ўсиши кутилмоқда.

100 та давлат ва хусусий мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиб, болаларни боғчаларга қамраб олиш 33 фоизга етган.

Хоразм учун муҳим бўлган электр энергияси ва тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича ҳам муайян ишлар қилинди. 254 километр электр, 456 километр сув тармоқларида қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.

Жорий йилда халқимизнинг ҳаётини тубдан яхшилаш мақсадида қабул қилинган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 27 та қишлоқ ва маҳаллада кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан, 14 мингта якка тартибдаги уй ва 75 та кўп қаватли турар жой, кўплаб муҳандислик тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектлари таъмирланди. Ушбу ишларга жами 236 миллиард сўм маблағ сарфланди. Келаси йили “Обод қишлоқ” дастурига мувофиқ, вилоятда 30 та қишлоқда ва “Обод маҳалла” дастури доирасида 2 та шаҳарнинг 6 та маҳалласида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

Президентимиз ўтган даврда яратилган иш ўринлари етарли эмаслиги, вилоятда ишсизлик сақланиб қолаётганини таъкидлади. Иқтисодиёт тармоқларини кўпайтириш, янги саноат корхоналари ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги, туризм ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали бандлик даражасини ошириш бўйича топшириқлар берди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига биноан Хоразм вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

Президентимиз вилоят раҳбарлари Хоразм халқи билан бир тану бир жон бўлиб, бугун белгилаб берилган вазифаларни тўла бажариши, иқтисодиётни ривожлантириш ва одамлар ҳаётини яхшилаш бўйича кутилган натижаларга эришиши зарурлигини таъкидлади.

Сессияда сўзга чиққанлар Президентимиз нутқида баён этилган фикрлардан келиб чиқиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган долзарб вазифаларни бажариш йўлида вилоят аҳли астойдил меҳнат қилади ва кўзланган марраларга албатта эришади, деб таъкидлади.

Шу билан Президентимизнинг Хоразм вилоятига ташрифи якунланди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқимиз розилиги учун хизмат қилиш – фаолиятимизнинг бош мезонига айланиши керак