Гап “Истеъмол саватчаси” ва “Яшаш минимуми” ҳақида

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўтган йили сайлов кампанияси бошланиши олдидан “Истеъмол саватчаси” ва “Яшаш минимуми”ни белгилаш, бу борада қонун қабул қилиш таклифи билан чиққан эди.

Сайловлар ўтди. Партия ўз таклифини амалга ошираяптими?

Снимок.JPGЎзА мухбири шу савол билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари, партия марказий кенгаши раиси Улуғбек ИНОЯТОВга мурожаат қилди.

  – Сайловдан кейин ушбу муҳим масалада амалий натижага эришишимиз зарур, – деди У.Иноятов. – Бу – принципиал масала. Ўтган ҳафта парламент қуйи палатасидаги партиямиз фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида ҳам шу масала атрофлича муҳокама этилди. Фракциямиз аъзолари Иқтисодиёт ва саноат, Соғлиқни сақлаш, Молия вазирликлари, Статистика қўмитаси вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари билан бирга фикр алмашди. “Истеъмол саватчаси” ва “Яшаш минимуми” тушунчасини қонунчиликда мустаҳкамлаш ҳамда уни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш бўйича партиямиз фракцияси ва марказий кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳнинг дастлабки ҳисоботи эшитилди.

“Истеъмол саватчаси” ва “Яшаш минимуми” тўғрисида қонун қабул қилинишига 2 та энг муҳим асосни келтириб ўтиш жоиз, деб ўйлайман.

Биринчиси: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасида пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмаслиги назарда тутилган. Мазкур меъёр йиллар давомида ишламади, тирикчилик учун зарур энг кам миқдорни белгилаш мезонлари шу вақтга қадар аниқланмади. Бу борада миллий қонунчилигимиз ҳам, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳам халқаро амалиётдан жуда орқада қолиб кетди.

Иккинчиси: Президентимиз Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Ўзбекистонда камбағалликни камайтириш чоралари кўрилиши зарурлигини таъкидлаб, бу бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди. Эндиликда халқаро ташкилотлар билан бирга камбағалликни камайтириш дастури ишлаб чиқилади. Бунинг учун, биринчи навбатда, камбағаллик тушунчаси, уни аниқлаш мезонларини белгилаш керак. Яъни, биз ким қайси мезонга кўра камбағал тоифага киришини аниқлаштиришимиз зарур. Ўз навбатида, бунинг учун “Истеъмол саватчаси” ва “Яшаш минимуми” ҳақида алоҳида қонун қабул қилиниши лозим. Биз бунга йиллар давомида олдимизда турган вазифа сифатида қарашимиз керак, деб ўйлайман. 

Шуларга асосан ишчи гуруҳимиз “Истеъмол саватчаси” ва “Яшаш минимуми”ни белгилаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиб, таҳлил қилиш ишларини амалга оширмоқда.

Ўзбекистонда “Истеъмол саватчаси” ва “Яшаш минимуми”ни белгилашнинг ўзига хос жиҳатлари бор. Ҳудудларда эксперимент тариқасида дастлабки ҳисоб-китоблар амалга оширилган. Ишчи гуруҳимиз томонидан шу масала бўйича мутасадди вазирликларнинг ахборотлари ҳам ҳисобга олинган.

Шу кунларда “Истеъмол саватчаси” ва “Яшаш минимуми” тўғрисидаги қонун лойиҳаси концепцияси тайёрланаяпти.

Айтиш керакки, қонун қабул қилиш, уни ҳаётга татбиқ этиш жараёнлари осон кечмайди. Чунки бу давлат бюджетига юкламаларни сезиларли даражада оширади. Барча соҳада очиқлик ва шаффофликка эришилиб бораверса, яширин иқтисодиётни бартараф этиш бўйича самарали иш юритилса, ўз-ўзидан бюджет имкониятлари ҳам кенгаяди.

Конституцияда белгиланган меъёрни рўёбга чиқариш учун қийинчиликларни енгиб ўтишимиз, шу эзгу мақсад йўлида астойдил ҳаракат қилишимиз зарур.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Истеъмол саватчаси” ва “Яшаш минимуми”: сайловдан сўнг ХДП ўз таклифини амалга ошираяптими?