Азиз ватандошлар, муҳтарам Олий Мажлис депутатлари! 

Қадрли меҳмонлар!

Аввало, сиз, ҳурматли Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларига, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизга мурожаат қилиб, менинг Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлиб сайланишимга ўз ишончини билдирган юртдошларимга ўзимнинг самимий миннатдорлигимни изҳор этишдан бахтиёрман.

Айни шу фурсатдан фойдаланиб, сиз, азизларимга ўзимнинг чуқур ҳурмат ва эҳтиромимни билдириб, ҳаммангизга соғлик-омонлик, бахт-саодат тилайман, қалбимдаги энг эзгу орзу-тилакларимни қабул қилишингизни сўрайман.

Менга билдирилган ишончни ўзим учун аввало улкан масъулият ва катта шараф деб биламан ва яна бир бор айтмоқчиман – бундай юксак, ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган халқ ишончини оқлашга, бажо келтиришга бутун борлиғимни сафарбар қиламан.

Қадрли дўстлар!

Биз эски, ўзини оқламаган мустабид, зўравон тузумдан бутунлай воз кечиб, тақдиримизни ўз қўлимизга олиб, биз учун янги демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган озод ва обод ҳаёт қуришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйиб, амалга ошираётган қатъий ўзгариш ва ислоҳотлар натижасида бугун эришаётган юксак марра ва ютуқларимизни ҳеч ким инкор этолмайди.

Буларнинг асосий омили ва мезони сифатида, ҳеч шубҳасиз, биз танлаган ва дунёда “ўзбек модели” деб ном олган, машҳур беш тамойил – принципга асосланган, тадрижий – эволюцион, босқичма-босқич ривожланишнинг Ўзбекистон йўли нақадар тўғри эканини ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермоқда.

Бу моделнинг афзаллиги ва бугун ўзини бутунлай оқлаганини Ўзбекистонга хос бўлган турли табиий, тарихий, миллий, демографик ва экологик хусусиятларни тўла ҳисобга олганида кўрамиз.

Мисол учун, қишлоқ хўжалигини оладиган бўлсак, бу соҳада аренда – ижара мулкига асосланган фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга катта эътибор берганимиз, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганимиз эвазига бу ҳаракат, ҳеч шубҳасиз, яқин тарихимизда ўчмас из бўлиб қолади, десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан. Фермер хўжаликларимиз бугунги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нафақат 90-92 фоизини ишлаб чиқармоқда, балки қишлоқ ҳаётининг тараққиётини ўз зиммасига олган ижтимоий-сиёсий ҳаракатга айланиб бормоқда.

Ёки бугунги кунда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 56 фоизини ишлаб чиқараётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳозирги вақтда иш билан банд аҳолимизнинг 75-77 фоизи бу соҳада меҳнат қилмоқда.

Ўз-ўзидан аёнки, кўп нарсадан далолат берадиган ана шундай кўрсаткич ва рақамлар биз олиб бораётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, эртанги кунимиз, тараққиётимиз йўлида мустаҳкам пойдевор бўлиши муқаррар.

Шуни тўлиқ асос билан айтишимиз мумкин – айни шу каби ислоҳотларни амалга ошириш ҳисобидан биз Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсиш суръатларини таъминлашга эришмоқдамиз. Яъни, охирги 10 йил давомида мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 8 фоиздан ошиб келаётгани ва 2015 йилда ҳам – шунга ишончимиз бор – бундан кам бўлмаслигини инобатга олсак, барча нарса ўз-ўзидан аён бўлади.

Бундай ютуқларнинг сабабларини биз аввало мард ва матонатли, кўпни кўрган халқимизнинг, одамларимизнинг дунёқараши, сиёсий онги ва савияси тобора юксалиб бораётганида кўрамиз. Ва энг муҳими, бунинг сабаби бугунги кунда ҳал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқаётган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил ва янгича фикрлайдиган, Ватанимизнинг эртанги куни учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган навқирон ёшларимизни биз ўзимизнинг ишончимиз, таянчимиз ва суянчимиз деб билганимиздадир.

Аммо шулар ҳақида сўз юритар эканмиз, бир аччиқ ҳақиқатни эсимиздан чиқармаслигимизни истар эдим. Агарки биз эришган ютуқ ва марраларимиз билан чегараланиб, хотиржамлик, ҳаволаниш ва бепарволик кайфиятларига берилиб кетсак, бундай ҳолат барчамиз йўл қўйган, кечириб бўлмайдиган катта хатога айланиб кетиши мумкин.

Биз XXI асрда – интеллектуал меҳнат ва интернет даврида, глобаллашув замонида яшаётганимизни, ҳаёт тараққиёти ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмаслигини унутмаслигимиз зарурлигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

Бунинг устига, жаҳон миқёсида иқтисодий-молиявий инқироз давом этаётгани, рақобат, қарама-қаршилик тобора бешафқат тус олаётгани, радикализм, терроризм, экстремизм каби таҳдидлар кучайиб бораётгани барчамиздан аввало бир ёқадан бош чиқариб, сафарбарлигимизни янада оширишни талаб қилади.

Шу борада амалга ошираётган ишларимиз қаторида ҳаётимизни кескин ўзгартираётган демократик ислоҳотларни тезлаштириш, уларнинг самарасини ошириш бугунги кунда, ҳеч шубҳасиз, энг долзарб вазифамизга айланмоқда, десам, янглишмаган бўламан.

Шулар ҳақида гапирар эканмиз, энг аввало, биз учун тўсиқ бўлиб турган, эски мустабид тузумдан қолган асоратларга барҳам бериш ва бугун ҳамон ўз ечимини кутаётган турли муаммоларни ҳал қилишимиз, қабул қилган қонунларимизни изчил амалга ошириш, олиб бораётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш алоҳида аҳамият касб этади. Шу жумладан, биринчи навбатда, ахборот ва сўз эркинлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ва ҳимоялаш каби ислоҳотларни янги, юксак босқичга кўтариш – айтиш мумкинки, бу соҳаларда ҳали қиладиган ишларимиз кўп.

Ҳеч кимга сир эмас, иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини таъминламасдан туриб, яъни, ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини модернизация ва диверсификация қилмасдан, технологик ва техник нуқтаи назардан янгиламасдан туриб, биз ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни жаҳон бозори, эртага эса ички бозоримиз ҳам қабул қилмайди.

Бу ҳақиқат ҳаммамизга аён бўлиши керак.

Шунинг учун ҳам эртанги кунни, келажак истиқболимизни ўйлайдиган бўлсак, бугун иқтисодиётимизда амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотларни, авваламбор, таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, янги, замон талаб қиладиган даражага кўтариш масаласини ҳал қилмасдан туриб, очиқ айтишимиз керак, биз ўз мақсадларимизга – тараққий топган демократик давлатлар қаторига кўтарилишимиз ҳақида гапиришнинг ҳожати қолмайди.

Биринчи навбатда Конституциямизда муҳрлаб қўйилган кўп тармоқли иқтисодиётимизнинг устувор соҳаси бўлмиш хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик йўлидан барча ғов ва тўсиқларни йўқ қилиш – биз учун ҳал қилувчи, устувор вазифага айланиши даркор.

Айтиш керак – ўтган йиллар давомида мамлакатимизда хусусий мулк ва мулкдорларни ҳимоялашга қаратилган ишончли меъёрий-ҳуқуқий асос ва кафолатларни, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка зарур шароит ва имтиёзларни яратиб бериш бўйича кўпгина ишлар бажарилди ва бажарилмоқда. Лекин, минг афсуски, хусусий мулкнинг давлат мулкига нисбатан устуворлиги барчамиз учун аён бўлишига қарамасдан, бу йўналишда амалга ошираётган ишларимиз, аввало, мулкдорларга эркинлик бериш масалалари тўла ечилмаяпти, ўзининг кутилган самарасини бермаяпти.

Шунинг учун ҳам иқтисодиётимизда давлатнинг улуши ва ўрнини стратегик ҳамда иқтисодий асосланган даражага қадар қисқартиришимиз даркор.

Олдимизда турган яна бир муҳим вазифа – маъмурий-буйруқбозлик тизимининг ҳамон сақланиб қолаётган ҳар қандай шаклларидан воз кечиб, давлат органлари, бизнес ва хусусий сектор ўртасидаги вазифа ва ваколатларни аниқ белгилаб қўйишимиз, савдо операцияларини, чакана савдодан ташқари, асосан биржа орқали амалга ошириш тизимига ўтишимиз керак.

Шулар қаторида корпоратив ёки акциядорлик бирлашмалари фаолиятига ҳам кўпгина хорижий фирма ва компаниялар тажрибаси асосида тегишли ўзгартиришлар киритиш зарур.

Бу борадаги амалий тажрибамиз шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда маҳаллий акциядорлар билан бирга, чет эллик инвесторларнинг ҳам акцияларга эга бўлиши мулкчиликнинг энг маъқул, самарали, ўзини оқлаётган йўлидир. Бунинг афзаллиги шундаки, хорижлик акциядорлар – муассислар қўшма корхоналарга аввало илғор, юқори технологияларни олиб келиш билан бирга, ишлаб чиқаришни замонавий асосда ташкил этиш ва бошқаришни жорий этади.

Шу аснода биз хорижий давлатлар ва компаниялар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш учун очиқлигимизни билдириб, бу борада янги йўл ва имкониятлар очиб беришга тайёрмиз, десам, ўйлайманки, барчангиз бу фикрга қўшиласиз.

Бугунги кунда амалга ошираётган ва 2015 йил ҳамда келгуси йиллар учун белгилаб олган айни шундай ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатларини давом эттиришимиз, ҳеч шубҳасиз, давлат бошқаруви таркибини ва иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини янги босқичга кўтаришга, жаҳон миқёсида Ўзбекистонимизнинг муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилади.

Қадрли дўстларим, юртдошларим!

Рухсатингиз билан яна бир ўта муҳим ва барчамизни ўйлантирадиган масалага тўхталиб ўтишни зарур, деб биламан. Яъни, бугунги кунда барчамиз қандай ўта таҳликали, тобора кескинлашиб бораётган, турли хавф-хатарларни олиб келиши мумкин бўлган замонда яшамоқдамиз.

Айни шундай вазиятни ҳисобга олиб, бугун юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикни, халқимизнинг осуда ҳаётини, чегараларимизнинг дахлсизлигини асраш мақсадида биз узоқ ва яқин атрофимиздаги барча давлатлар билан дўстона муносабатларни ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни ўзимизнинг энг устувор вазифамиз, деб билишимиз керак.

Яна ва яна бир бор айтишни ўзимнинг бурчим, деб биламан – Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокка қўшилмайди, ўз ҳудудида чет эл ҳарбий базаларини жойлаштиришга, бизнинг ҳарбийларимизнинг мамлакатимиз ташқарисида бўлишига мутлақо йўл қўймайди.

Бугун яқин атрофимизда вужудга келаётган ўта мураккаб вазиятда айни шундай йўлни, шундай сиёсатни биз учун энг тўғри, энг маъқул, деб биламиз. Илгари ҳам айтганимдек, бизга, халқимизга тинчлик ва омонлик керак, бунинг учун курашишимиз керак.

Фурсатдан фойдаланиб, бизга яқиндан ёрдам ва кўмак бериб, ҳамкорлик қўлини узатиб, доимо хайрихоҳ бўлиб келаётган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларга, уларнинг мана шу залда ўтирган вакилларига, барча чет эллик меҳмонларимизга ўз номимдан, халқимиз номидан самимий ташаккур изҳор этишга рухсат бергайсиз.

Менинг Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланишим муносабати билан ўз табрик ва қутловларини йўллаган барча давлат раҳбарларига, сиёсат ва жамоат арбобларига чуқур миннатдорлик билдираман.

Менга юксак ишонч билдирган она халқимга бош эгиб, яна ва яна бир бор таъзим қиламан.

Мана шундай олижаноб, бағрикенг халқимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан хизмат қилиш – мен учун энг юксак шараф, олий саодатдир.

Доимо соғ-омон бўлинглар, қадрдонларим!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи