Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

02.09.2018 13:28 Чоп этиш версияси

Ислом Каримов хотираси қалбларда абадий яшайди

Ислом Каримов хотираси қалбларда абадий яшайди

Буюк давлат ва жамоат арбоби, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мамлакатимиз осойишталиги, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлида улкан ишларни амалга оширди.

IMG_20180902_132610_124.jpg

Мамлакатимизда бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг стратегиясини ишлаб чиқиб, уни ҳаётга изчил татбиқ этишга раҳбарлик қилди.

IMG_20180902_132612_129.jpg

Мустақиллик йиллари Сурхондарё вилоятининг аграр воҳадан саноати ривожланган ҳудудга айланиши ва одамлар турмуш даражасининг ўсишида ҳам Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёсдир. Қурилиш, сервис ва хизмат кўрсатиш тармоқларининг ривожланиши, таълим, тиббиёт ва бошқа соҳаларда юз берган ўзгаришлар ҳам бевосита Биринчи Президентимиз номи билан боғлиқ. Сурхондарёликлар Ислом Каримов томонидан бошлаб берилган бундай улкан ишларни айни пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев янги босқичда изчил давом эттираётганини алоҳида эътироф этмоқда.

IMG_20180902_132614_185.jpg

– Биринчи Президентимиз ташаббуси билан воҳада ягона бўлган Термиз давлат университетининг қиёфаси тубдан ўзгариб, янги бинолар барпо этилди, – дейди Термиз давлат университети ректори А.Тошқулов. – Талабаларнинг ўқиб изланиши учун барча замонавий шароитлар яратилди. Ҳудуднинг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжи ўрганилиб, сўнгги икки йилда вилоятда бешта олий таълим муассасасининг филиаллари ташкил этилди. Бу янгиланиш воҳани етук мутахассислар билан таъминлаб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда юксак самаралар бермоқда.

2 сентябрь куни эрта тонгдан​ Термиз шаҳридаги “Грант алмаз” тантаналар саройида Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ўтказилган тадбирга давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва ёшлар келди. Бу ерда улар истиқлол меъмори, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига чуқур эҳтиром кўрсатиб, таъзим бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.

Вилоятда хотира тадбири давом этмоқда.

Х.Маматрайимов, ЎзА