ЎзА Ўзбек

24.11.2019 Чоп этиш версияси

Ислом ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида Ўзбекистон вакиллари иштирок этади

Ислом ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида Ўзбекистон вакиллари иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация 2019 йил 25 ноябрь куни Саудия Арабистонида бўлади. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Юсуф ал-Усаймин ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал Ол Сауднинг таклифига биноан Ўзбекистон делегацияси 25 ноябрь куни Жидда шаҳрида ИҲТ ташкил этилганлигининг 50 йиллигини нишонлашга бағишланган “Тинчлик ва тараққиёт учун бирлашиш” шиори остидаги тантанали йиғилиш ва тадбирларда иштирок этади.

Ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ислом ҳамкорлик ташкилоти​ 1969 йил сентябрда ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда ислом бирдамлигини таъминлаш учун ташкил этилган. 2011 йилга қадар у Ислом конференцияси ташкилоти номи билан аталган. Ўзбекистон ушбу ташкилотга 1996 йилда аъзо бўлган.

3 780
ЎзА