Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 сентябрь куни 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги бўйича улкан салоҳиятга эга. Бозорларимиз тўкин, халқимиз ризқи мўл-кўл бўлишидан тортиб, экспортдан қўшимча даромад топишгача бўлган жуда кўп масалалар шу йўналиш ривожига боғлиқ.

Лекин узоқ йиллар давомида аграр соҳага етарлича эътибор берилмади. На бозор иқтисодиёти, на ерга муносабат, на манфаатдорлик бор эди. Маблағ, илмий инновациялар жалб этилмади. Оқибатда ерлар “чарчаб”, унумдорлик пасайиб кетди. Маҳсулотни қайта ишлаш, қўшимча қиймат олиш бўйича тизим яратилмади.

Кейинги йилларда соҳани ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини жорий этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Давлат харид нархлари қарийб 3 баробарга кўтарилгани натижасида деҳқон ва фермерларда манфаатдорлик туйғуси ошди. Пахтачилик ва ғаллачилик ҳашар эмас, чинакам даромад манбаига айланди.

Янги технология ва инновацияларни жорий қилиш, меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақини ошириш мақсадида 76 та пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилди. Жорий йилнинг ўзида 25 минг гектар пахта майдонларида сув тежовчи янги суғориш тизими жорий қилинди. Фойдаланишдан чиққан 1 миллион 100 минг гектар ерни қайта ишга киритиш бўйича катта саъй-ҳаракатлар бошланди.

Булар – ислоҳотларнинг биринчи босқичи.

Президент фақат бугунни эмас, балки эртанги кунни ҳам ўйлаб, узоқни кўзлаб ислоҳотларни янги босқичга кўтариш вазифасини қўймоқда. Шу мақсадда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ишлаб чиқилмоқда. Бу иқтисодиётимизнинг асосий ўсиш нуқтаси, “драйвери” бўлади. Минг-минглаб иш ўринлари яратилади, одамларнинг даромади ошади.

Йиғилишда ишлаб чиқилаётган стратегияни амалга ошириш учун зарур бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Ер эгалари унумдорлик ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида ерга инвестиция киритишга интилиши учун уларнинг эртанги кунга тўла ишончи бўлиши керак. Шу боис давлатимиз раҳбари қонунчиликни бутунлай янгилаб, ер ажратишнинг шаффоф тизими ва ерга бўлган ҳуқуқнинг кафолатланишини, ернинг дахлсизлигини таъминлаш, ерга бўлган муносабат тушунчасини ҳуқуқ соҳасига киритиш зарурлигини таъкидлади. Бу нафақат аҳоли бандлиги, экспорт, балки бюджетга қўшимча даромадлар тушумини ҳам таъминлайди.

Бунда, аввало, қишлоқ хўжалиги ерларининг аниқ ҳисобини юритиш, улардан фойдаланишни такомиллаштириш муҳимлиги қайд этилди. Шундан келиб чиқиб, “Давергеодезкадастр” қўмитасига 2021 йил охирига қадар республиканинг барча ҳудудларида ерни ҳисобга олиш ишларини якунлаш, ер ҳисобини юритиш бўйича ягона электрон базани яратиш топширилди.

Қишлоқ хўжалигида сувдан тўғри фойдаланиш ҳам жуда муҳим масала. Таҳлилларга кўра, юртимизда экин майдонларига миллиардлаб куб метр сув йўналтирилса-да, унинг фақат 60 фоизи экинларга етиб боради, қолгани эса ирригация тизимларида ва суғориш жараёнида йўқотилади.

Жаҳон ресурслар институти тахминларига кўра, 2040 йилга бориб Ўзбекистон сув ўта танқис бўлган 33 мамлакат қаторига кириши мумкин.

Шу боис давлатимиз раҳбари бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва унинг ҳисобини юритиш, ҳар йили 200 минг гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий қилиб бориш зарурлигини таъкидлади. Ушбу йўналишлар ишлаб чиқилаётган стратегияда ўз аксини топиши зарурлиги қайд этилди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва давлат харидлари тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинар экан, бюджет маблағларининг асосий қисмини ерларнинг унумдорлигини ошириш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, илм-фанни ривожлантиришга сарфлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш ва қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилиб, бу борадаги жаҳон тажрибаси таҳлил қилинди.

Масалан, Туркияда 1 гектар ердан 2 минг долларлик, Мисрда 8 минг долларлик, Исроилда 12 минг долларлик маҳсулот етиштирилади. Юртимизда эса бу кўрсаткич 300 доллардан ошмаяпти. Доим ягона стандартдаги товар етказиб бериш йўлга қўйилмагани сабабли маҳсулотларимиз ташқи бозорда рақобатлаша олмаяпти.

Аграр тармоқдаги экспорт ҳажми 2018 йилда 2,3 миллиард долларни ташкил этган. Стратегияда белгиланаётган вазифаларни амалга ошириш натижасида бу кўрсаткични 2030 йилга бориб 20 миллиард долларга етказиш мўлжалланмоқда.

Йиғилишда мутасаддиларга маҳсулотларни Европа Иттифоқи, Шарқий Осиё ва араб мамлакатлари стандартлари асосида сертификатлаш тизимини жорий этиш бўйича топшириқлар берилди. Буни мева навини танлашдан бошлаш кераклиги таъкидланди.

Бу борада томорқа хўжаликлари ҳам катта резерв экани, “бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида жойларда логистика хизматини кенг йўлга қўйиш, кичик ишлаб чиқарувчиларни кооперацияга бирлаштириб, маҳсулотлар сифати ва стандартлари бир хиллигини таъминлаш лозимлиги қайд этилди.

Хизмат кўрсатиш борасида ҳам камчиликлар мавжуд. Масалан, бу тизимда рақобат йўқлиги сабабли хизматлар нархи юқори, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларда танлаш имконияти йўқ. Шунинг учун минерал ўғитларни етказиб бериш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, техника ва бошқа хизматлар соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида хизмат турларини кўпайтириш, хусусий корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Жорий йилда бошланган ерни космик зондлаш орқали тупроқ ва экинларнинг ҳақиқий ҳолатини тезкор ва ишончли баҳолаш ишларини 2020 йил якунига қадар тўлиқ охирига етказиш лозим. Бу тизим вегетация жараёни, тупроқнинг мелиоратив ҳолати ва минераллашув миқдори, намлик даражаси ҳақида тўлиқ маълумот бериб, ҳосилдорликни 25-30 фоизга ошириш имконини яратади. Бу фақат давлат учун эмас, фермерлар учун ҳам жуда фойдали. Мазкур тизимга уланиш орқали деҳқонлар ҳам, экпортчилар ҳам қайси майдонда қандай маҳсулот экилганини кўриб туради, ўз режасини ва бозор конъюнктурасини аниқ баҳолай олади.

Йиғилишда мутасаддиларга қишлоқ хўжалиги статистик бошқарувини ислоҳ қилиш, жумладан, экинларни жойлаштиришдан тортиб сотувгача бўлган жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

Стратегиядаги вазифаларни самарали амалга ошириш, энг аввало, кадрлар салоҳияти билан боғлиқ. Бу соҳага ихтисослашган 7 та олий таълим муассасасини ҳар йили 3 мингдан ортиқ ёш битирса-да, ҳудудларда кадрлар етишмаяпти. Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси йўқ, замонавий таълим услублари жорий қилинмаган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида илм-фанни ривожлантиришга бюджетнинг 0,1 фоизигина йўналтирилади. Ваҳоланки, ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 2-3 фоиз атрофида.

Академикларнинг илмий мактаблари сони 50 тадан 17 тага камайган, сабзавотчилик, ғаллачилик, ўсимликшунослик соҳаларида эса бундай мактаблар мавжуд эмас. Ўсимликшунослик, сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик институтларининг лаборатория жиҳозлари охирги 70 йилда таъмирланмаган. Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш чоралари самарасизлигича қолмоқда.

Масалан, бошқа давлатлар гилос экспортини июнь ойидан бошлайди. Агар юртимизда май ойининг бошида ҳосил берадиган гилос нави яратилса, унинг экспортидан олинадиган даромадни 2 баробар ошириш мумкин.

Шу боис қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институтлари эртапишар маҳсулот турларини яратишга асосий эътибор қаратиши лозим. Чорвачилик тармоғида ҳам илм-фан ютуқларини кенг татбиқ этиш, ҳудудлар иқлим шароитига мос чорва зотларини яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президентимиз стратегияни халқ билан муҳокама этиб, оқилона қабул қилиш зарурлигини таъкидлади. Унинг ижросини самарали таъминлаш учун ҳар йилга алоҳида “йўл харита”лари ишлаб чиқиш, ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари тузилмасини ҳам такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Халқаро тажриба асосида Тошкент давлат аграр университети ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ўқитишнинг мутлақо янги методикасини татбиқ этиш, профессор-ўқитувчилар иштирокида сайёр ўқув дарслари ҳамда семинарлар ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Умуман олганда, янги стратегия қишлоқ хўжалигига бозор механизмларини жорий қилиб, илмий асосланган ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспортни кўпайтириш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган маҳсулотлар ҳажмини бир неча баробар оширишга хизмат қилади.

Йиғилишда кун тартибига қўйилган масалалар ижросини тўла таъминлаш бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ахборот берди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг янги босқичи белгиланди