ЎзА Ўзбек

09.08.2019 02:18 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қирғизистон Республикаси Президенти билан телефон орқали мулоқоти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қирғизистон Республикаси Президенти билан телефон орқали мулоқоти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 август кунининг охирида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Мулоқотда Қирғизистонда тинчлик ва барқарорликни сақлаш муҳим экани алоҳида қайд этилди. Қўшни мамлакатдаги вазият амалдаги қонунчилик доирасида тез орада барқарорлашишига умид билдирилди.

Ўзбекистон – Қирғизистон Давлат чегарасини ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш масалалари бўйича яқиндан ҳамкорлик қилиш ҳамда Чегарада ишонч чоралари тўғрисидаги шартномага мувофиқ унинг хавфсизлигини мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

Суҳбат якунида давлат раҳбарлари кенг кўламли ҳамкорликни янада фаол ривожлантириш, дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликка асосланган икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги интилиши қатъий эканини тасдиқладилар.

ЎзА
6 102