ЎзА Ўзбек

24.07.2020 Чоп этиш версияси

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков телефон орқали мулоқот қилдилар.

Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон халқи ва шахсан ўз номидан давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақият тилади.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги ўсиш нуқталарини шакллантириш масалалари кўриб чиқилди, минтақавий кооперация ва муҳим инфратузилма лойиҳаларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.

4 849
ЎзА