Иқтисодиётимизда соғлом рақобат муҳитини яратиш долзарб вазифа
Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда давом этаётган Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида бу борада биринчи қадам сифатида “Ўзбекэнерго” ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” тизимини тубдан ислоҳ қилиш ҳақида қарорлар қабул қилингани хусусида айтиб ўтди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси қайта ташкил этилиб, парвозларни амалга ошириш, аэропортларни бошқариш ва аэронавигация хизматлари бир-биридан ажратилди.
“Келгуси йилда бошқа стратегик тармоқларни ҳам босқичма-босқич ислоҳ қилишни давом эттирамиз. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва унинг нархини давлат томонидан белгилаш амалиётини бутунлай қайта кўриб чиқиш керак”, деди Президентимиз.