ЎзА Ўзбек

19.12.2019 Чоп этиш версияси

Георгий Квирикашвили: Ўзбекистон дунёга юз тутмоқда

Георгий Квирикашвили: Ўзбекистон дунёга юз тутмоқда

Ўзбекистондаги парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган ЕТТБнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши бўйича маслаҳатчиси Георгий КВИРИКАШВИЛИ ЎзА мухбирига интервью берди.

– Ўзбекистондаги сайловларда халқаро кузатувчи сифатида қатнашиш, шахсан мен учун катта шараф, чунки кейинги йилларда Ўзбекистон дунё кўз ўнгида кескин ўзгарди. Мен ҳам мамлакатда кечаётган қизғин жараёнлар, ижобий ўзгаришлардан яхши хабардорман.

Яхши эсимда, уч йил олдин ЕТТБ маслаҳатчиси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашганимда, мамлакат раҳбари Ўзбекистон халқаро майдонда очиқ сиёсат юритишга, дунёга юз тутишга тайёрлигини билдирган эди.

Ҳозирги пайтга келиб, Ўзбекистон нисбатан қисқа вақт ичида ўз олдига қўйган мақсадларига эриша бошлаганини кўряпмиз. Мамлакатдаги ижобий ўзгаришларни кўриб, хурсанд бўляпмиз. Айни чоғда ЕТТБ Ўзбекистон билан йўлга қўйилган изчил мулоқотни, ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантиришни мақсад қилиб, бу борада институционал платформа ташкил қилиш устида биргаликда иш олиб бормоқдамиз.

Ўзбекистонда эришилаётган ютуқлар далили сифатида бир мисол келтирмоқчиман. Бугун эрталаб Британиянинг “Иқтисодчи” журналида бир маълумот чоп этилди. Яъни, Ўзбекистон “Йил мамлакати” деб эътироф этилгани эълон қилинди. Демак, Ўзбекистоннинг натижалари дунё миқёсида ҳам тан олинмоқда.

Сўзим сўнгида сайловларга халқаро кузатувчи сифатида таклиф этгани учун мамлакат ҳукуматига миннатдорлик изҳор этаман.

Ўзбекистондаги сайловлар кутилганидек юқори савияда ўтишига аминман.

4 218
А.МУСАЕВ, Т.МАМАДАМИНОВ (сурат) ЎзА