ЎзА Ўзбек

17.10.2012 15:54 Чоп этиш версияси

Футбол бўйича Ўзбекистон ногиронлар терма жамоаси аъзоларининг бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Футбол бўйича ногирон-ампутантлар ўртасида Россия Федерациясида ўтказилган 2012 йилги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритиб, халқаро мусобақаларда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишда жасорат ва матонат намунасини кўрсатгани учун қуйидагилар мукофотлансин:

“Дўстлик” ордени билан

Умархаджаев Мавзурходжа    –    Футбол бўйича Ўзбекистон ногиронлар терма жамоаси мураббийи

“Жасорат” медали билан

Турсунов Нуритдин Джураевич    –    Футбол бўйича Ўзбекистон ногиронлар терма жамоаси аъзоси

Хасанов Хакимжон Нархужаевич    –    Футбол бўйича Ўзбекистон ногиронлар терма жамоаси аъзоси

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов

Тошкент шаҳри, 2012 йил 17 октябрь


10 755