ЎзА Ўзбек

27.09.2018 Чоп этиш версияси

​Фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати икки ярим йилдан уч йилга узайтирилди (Онлайн)

​Фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати икки ярим йилдан уч йилга узайтирилди (Онлайн)

Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси давом этади. 

Мажлисда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги ҳамда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилди.

Қонун фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида иштирок этиш бўйича фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига қулай шароит яратиш, сайлов жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. 

Қонун билан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ваколат муддати икки ярим йилдан уч йилга узайтирилмоқда. 

Сайловларда бевосита фуқароларнинг ўзлари кўпроқ иштирок эта олишини таъминлаш мақсадида сайлов ўтказилаётган ҳудуд – ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқаролар вакиллигининг минимал нормасини белгиланади. Бунда ҳар бир ҳудуднинг аҳолиси сони инобатга олинган.

Қонунга кўра, эндиликда сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш масаласи билан республика даражасида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг комиссияси эмас, балки алоҳида тузиладиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Республика комиссияси шуғулланиши белгиланмоқда. Унинг таркибига парламент қуйи палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, тегишли давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар вакиллари киритилади. 

Мазкур қонун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов жараёнининг янада очиқлигини таъминлайди, фуқаролар йиғинининг кадрлар салоҳиятини ва маҳалла институти фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

4 563
Абдуллазиз Мусаев, ЎзА​