Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, нуфузли олимлар, экспертлар кузатиб борди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, нуфузли олимлар, экспертлар кузатиб борди. ЎзА мухбири америкалик таниқли олим, Ж.Хопкинс университети ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси, профессор Фредерик Старр билан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сайлов жараёнлари ҳақида суҳбатлашди.

5-Фредерик СТАРР.JPG– Ўзбекистон мустақиллик йилларида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар натижасида улкан ютуқларга эришди, – деди Ф.Старр. – Бу соҳадаги ислоҳотлар изчил давом эттирилаётганини таъкидлаш жоиз. Иқтисодий муносабатларнинг лебераллаштирилгани, Омбудсман институтининг ташкил этилгани ана шундай муҳим тадбирлардандир.

Иқтисодий жабҳа билан уйғун равишда суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Масалан, тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этиладиган иқтисодий жиноятлар учун тайинланадиган жазолар либераллаштирилган.

Ўзбекистон халқининг ҳуқуқий маданияти юксалганини Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси мисолида кўришимиз мумкин. Мамлакатнинг турли ҳудудларидан фуқаролар бемалол, қийинчилик ва тақиқларсиз шахсий ва ижтимоий аҳамиятга эга муаммо-масалалар билан тўғридан-тўғри Бош вазирга мурожаат қилиши ва уларга зудлик билан ечим топилиши мени қувонтирди. Ҳукумат ишларининг очиқлигини таъминловчи мазкур саъй-ҳаракат Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривож топаётганининг яққол ифодасидир.

Жаҳон сайлов тизими ва жараёнларидан маълумки, барча учун ягона, мукаммал сайлов тизими йўқ. Ҳар бир давлат демократик тамойиллар юзасидан миллий сайлов қонунчилигини яратади. 2015 йил декабрда «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мамлакатингиз сайлов қонунчилигини янада такомиллаштирган.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан сўнгги уч ойда амалга оширилган ишлар жиддий сиёсий мазмун касб этди. Президентликка номзодлар барча вилоятларга бориб, ўзларининг дастурлари ва аҳоли фаровонлиги, мамлакат тараққиёти учун хизмат қилувчи таклифлари билан аҳолини таништирди.

Эътиборга молик жиҳатлардан яна бири Ўзбекистонда кўппартиявийликнинг мавжудлигидир. Бу аҳоли турли қатламларининг интилиш ва қизиқишлари инобатга олингани, номзодлар ўртасида кучли рақобат муҳити яратилганига далилдир. Тўрт сиёсий партиянинг мақсад ва вазифалари, жумладан, улар Президентликка кўрсатаётган номзоднинг таржимаи ҳоли, дастури билан танишиб амин бўлдимки, ҳар бири мамлакатнинг маълум йўналишдаги ютуқ ва ривожини кўзда тутган.

Тошкент шаҳридаги бешта сайлов участкасида бўлдим. Фуқароларнинг рўйхатдан ўтиб, белгиланган хонада яширин овоз бериш жараёнларини кузатдим. Аҳолининг барча қатлами – ёшлар, кексалар, ёш болали оналар, ногиронларнинг бирдек иштирок этганига гувоҳ бўлдик. Бунинг учун уларга ҳамма шароит яратилган.

Ўзбекистон тарихан қисқа вақтда турли соҳаларда дунёга ўзини намоён қилди. Президент сайлови мамлакатнинг янги муваффақиятларига замин яратади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фредерик Старр: Президент сайлови Ўзбекистоннинг янги муваффақиятларига замин яратади