Фарғона вилояти ҳокими: Бу каби ишлар биз учун жуда уят
Вазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш давом этмоқда.
Вазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш давом этмоқда.Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими Фарғона ва Марғилон шаҳарларидаги ободонлаштириш ишларига ободонлаштириш ходимлари етарли бўла туриб коллеж ўқитувчиларини жалб этилганини тан олди. Вилоятга ажратилган 84 миллиард сўмдан фақат 5 миллиард ўзлаштирилганини қайд этди.
Ваъда бераман, таълим, тиббиёт ва бошқа бюджет ташкилотлари вакиллари мажбурий меҳнатга жалб этилса чора кўрилади, деди ҳоким.