ЎзА Ўзбек

12.01.2018 21:10 Чоп этиш версияси

Дипломатик муассасаларнинг энг муҳим вазифалари – экспорт, инвестиция ва туризм

Президентимиз дипломатик муассасаларимиз фаолиятидаги энг муҳим вазифаларни кўрсатиб ўтди.

Биринчидан, экспорт, экспорт ва яна бир бор экспорт, деди Шавкат Мирзиёев.

Гап Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни хорижий давлатлар бозорларига экспорт қилишга ҳар жиҳатдан амалий кўмаклашиш ҳақида бормоқда. Бугунги кунда дунёдаги кўплаб давлатлар, хусусан, ривожланган мамлакатларнинг ташқи сиёсат фаолиятида айнан шу масалага энг устувор аҳамият берилишини сизлар яхши биласизлар.

Иккинчидан, мамлакатимиз саноати ва инфратузилмаларини модернизация қилиш ва ривожлантириш учун хорижий инвестициялар, илғор замонавий технологиялар ва илм-фан ютуқларини фаол жалб этиш зарур.

Мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланиши кўп жиҳатдан фаол инвестиция сиёсатига боғлиқ. Шу асосда давлатимизнинг рақобатбардошлиги ва энг асосийси, аҳоли фаровонлиги тубдан ошиши, янги корхона ва тармоқлар, янги иш ўринлари яратилишини, ўйлайманки, тушунтириб ўтиришнинг ҳожати йўқ.

Учинчидан, Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқимини кенгайтириш бўйича элчихоналаримиз ҳам фаол ва тизимли иш олиб бориши лозим.

ЎзА
13 090